Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 720.00-7.96

  • EUR

    13 827.9146.07

  • RUB

    140.040.58

+19C

+19C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+19c

  • Hozir

    +19 C

  • 13:00

    +19 C

  • 14:00

    +20 C

  • 15:00

    +21 C

  • 16:00

    +22 C

  • 17:00

    +22 C

  • 18:00

    +22 C

  • 19:00

    +22 C

  • 20:00

    +20 C

  • 21:00

    +19 C

  • 22:00

    +19 C

  • 23:00

    +18 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Shanba, 18-May

+19C

  • Hozir

    +19 C

  • 13:00

    +19 C

  • 14:00

    +20 C

  • 15:00

    +21 C

  • 16:00

    +22 C

  • 17:00

    +22 C

  • 18:00

    +22 C

  • 19:00

    +22 C

  • 20:00

    +20 C

  • 21:00

    +19 C

  • 22:00

    +19 C

  • 23:00

    +18 C

  • Shanba, 18

    +19 +20

  • Yakshanba, 19

    +15 +20

  • Dushanba, 20

    +19 +20

  • Seshanba, 21

    +22 +20

  • Chorshanba, 22

    +24 +20

  • Payshanba, 23

    +21 +20

  • Juma, 24

    +23 +20

  • Shanba, 25

    +25 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Ўзбекистон ва яна 90 та давлат Жўлон тепаликларини “Исроил босиб олган” ҳудуд деб топди

БМТ Бош Ассамблеяси Исроилни Жўлон тепаликларини озод қилишга чақирувчи резолюцияни қабул қилди. Ҳужжатда Жўлон тепаликлари “Исроил босиб олган” ҳудуд сифатида тилга олинган.
Сиёсат
461 12:55 | 29.11.2023 12:55

БМТ Бош Ассамблеяси Исроилни Жўлон тепаликларини озод қилишга чақирувчи резолюцияни қабул қилди. Ҳужжатда Жўлон тепаликлари “Исроил босиб олган” ҳудуд сифатида тилга олинган.


Бош Ассамблея йиғилишида 91 давлат вакиллари (жумладан, Ўзбекистон ҳам) резолюцияни қўллаб-қувватлаган. Саккиз давлат (жумладан АҚШ ва Буюк Британия) ҳужжатга қарши овоз берди. Яна 62 давлат ушбу резолюция учун овоз беришда бетараф қолди.


Ҳужжат кўриб чиқиш учун Миср, Иордания, Ироқ, БАА ва Сурия вакиллари томонидан тақдим этилган.


Исроилнинг БМТдаги доимий вакили Гилад Эрдан резолюция қабул қилингандан сўнг, унинг мамлакати ушбу ҳужжат талабларини бажаришни имконсиз деб ҳисоблашини билдирди.


“Биз бу резолюция матнига қатъий қаршимиз ва уни принципиал жиҳатдан амалга оширмоқчи ҳам эмасмиз. Бу БМТ ҳозирда Исроилга нисбатан адекват қарорлар қабул қила олмаётганининг яна бир тасдиғи бўлди”, – дейди у.


Маълумот учун, Жўлон тепаликлари 1967 йилгача Сурия ҳудуди бўлиб, олти кунлик уруш пайтида Исроил томонидан босиб олинган ва кейинчалик яҳудий давлати таркибига киритилган. Жўлон тепаликларининг 1981 йилда Исроил таркибига қўшиб олингани эса халқаро ҳамжамият томонидан тан олинмади. Жумладан, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг тегишли резолюцияси Исроилнинг Жўлон устидан суверенитетини рад этди.


Шундан буён бу ҳудуднинг қайтарилиши ҳам араб-исроил урушининг сабабларидан бирига айланган.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид