Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 720.00-7.96

  • EUR

    13 827.9146.07

  • RUB

    140.040.58

+19C

+19C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+19c

  • Hozir

    +19 C

  • 13:00

    +19 C

  • 14:00

    +20 C

  • 15:00

    +21 C

  • 16:00

    +22 C

  • 17:00

    +22 C

  • 18:00

    +22 C

  • 19:00

    +22 C

  • 20:00

    +20 C

  • 21:00

    +19 C

  • 22:00

    +19 C

  • 23:00

    +18 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Shanba, 18-May

+19C

  • Hozir

    +19 C

  • 13:00

    +19 C

  • 14:00

    +20 C

  • 15:00

    +21 C

  • 16:00

    +22 C

  • 17:00

    +22 C

  • 18:00

    +22 C

  • 19:00

    +22 C

  • 20:00

    +20 C

  • 21:00

    +19 C

  • 22:00

    +19 C

  • 23:00

    +18 C

  • Shanba, 18

    +19 +20

  • Yakshanba, 19

    +15 +20

  • Dushanba, 20

    +19 +20

  • Seshanba, 21

    +22 +20

  • Chorshanba, 22

    +24 +20

  • Payshanba, 23

    +21 +20

  • Juma, 24

    +23 +20

  • Shanba, 25

    +25 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

БМТ дунёда тинчликни таъминлай олмаяптими? Ташкилотнинг вазифаси ва тарихига назар

Мана, бир неча ҳафтадирки, дунёда нотинчлик. Исроил-Фаластин, Россия-Украина можаролари фонида баъзи сиёсатдонлар ҳатто учинчи жаҳон уруши кутилаётганини ҳам башорат қилмоқдалар.
Сиёсат
644 16:32 | 15.11.2023 16:32

Ер юзида ана шундай глобал нотинчлик ҳукм сураётган айни паллада вазифаси тинчликни таъминлаш бўлган Бирлашган Миллатлар Ташкилотини эсламасликнинг иложи йўқ. Хавфсизликни таъминлаш, Миллатлар ўртасидаги ўзаро дўстлик муносабатларини уйғунлаштириш, тинчликни кафолатлаш каби муҳим ишларни зиммасига олган ушбу Халқаро ташкилотнинг тарихи ва масъулиятлари қандай? Бу мақолада шу саволларга жавоб изладик.


Бирлашган миллатлар ташкилотининг ташкил топиши


БМТ тузилмасдан бир муддат аввал, биринчи жаҳон урушидан кейин давлатлар орасидаги можароларни бартараф этиш мақсадида Миллатлар Лигаси таъсис этилганди. Аммо у ўз фаолиятини қониқарли адо эта олмади. Иккинчи жаҳон урушидан кейин Лига ўз ўрнини бошқа халқаро ташкилотларга бўшатиб беришга мажбур бўлди. Шу зайлда 1945 йилга келиб, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ)га асос солинди. Ер юзида тинчликни мустаҳкамлаш ва хавфсизликни таъминлаш, давлатнинг ўзаро ҳамкорлигини ривожлантириш мақсадида ташкил этилган мазкур ташкилотга дастлаб 51 киши имзо чеккан, 2000 йилда эса уларнинг сони 189 га етган. Яъни дунёнинг деярли барча мамлакатлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг аъзоларидир. БМТни ташкил этиш ҳақидаги қарор СССР, АҚШ, Англия, Хитой ташқи ишлар вазирларининг Москвадаги кенгашида 1943 йилда, Устави эса Сан-Франциско конференциясида 1945 йилда қабул қилинган.


БМТ амалга оширган ишлар


Эслатиб ўтиш керакки, БМТнинг асосий вазифаси — жаҳондаги кескинликни юмшатиш ва янги уруш чиқиш хавфини камайтириш. БМТнинг Бош Ассамблеясида мазкур ташкилотга аъзо бўлган барча давлатларнинг аъзолари иштирок этадилар. Агар Ассамблея иштирокчиларининг кўпчилик қисми бирор бир мамлакатнинг тутган йўлига норозилик билдирса, БМТ унга у ёки бу тарзда таъсир қилиш ҳуқуқига эга. Масалан, маълумотларга кўра, 1956 йилда БМТ Франция ва Буюк Британиянинг Сувайш таназзули даврида Мисрга бостириб киришини қаттиқ қоралади ва унинг талаблари асосида бу урушга барҳам берилган.

1988 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг тинч йўл орқали ҳал этиш борасидаги саъйи-ҳаракати билан Эрон-Ироқ уруши бартараф этилди, ундан кейинги йил БМТ ташаббуси билан СССР қўшинлари Афғонистондан олиб чиқилди. Бу ташкилот 1990 йилда Қувайт мустақиллигини тиклашга ёрдам берди.

Бироқ БМТнинг барча ҳаракатлари ҳам муваффақият қозонавермайди. У одатда Буюк давлатлар манфаатларига даҳлдор можароларни тартибга солишга ожиздир. Боиси Хавфсизлик Кенгашининг қарори бир овоздан қабул қилиниши керак. Аъзо давлатлар у ёки бу масалани ҳал этишда бетараф қолиш ҳуқуқига ҳам эга. Бироқ тарихда АҚШ ва СССР доимий аъзолари сифатида ўз манфаатларини кўзлаб, бу ҳуқуқдан жуда кўп фойдаланган. Дунёда сўнгги ойларда кузатилаётган қуролли тўқнашувлар ҳам БМТнинг тинчликни таъминлашга доир вазифалари тўлиқ адо этилмаётганини кўрсатаётгандай. Шунингдек, ташкилот кескин чораларни қўлламаётганига қараганда, у қуруқ гапдан нарига ўтолмаётгандай тассурот уйғотмоқда.


Бирлашган Миллатлар Ташкилотида 6 та бош орган мавжуд, булар:

– Бош Ассамблея;
– Хавфсизлик кенгаши;
– Иқтисодий ва Ижтимоий кенгаш;
– Васийлик кенгаши ва Котибият;
– Халқаро суд.


БМТ низомига мувофиқ, халқаро тинчлик ва хавфсизликни барқарор этиш борасида Хавфсизлик кенгаши бош жавобгарликни зиммасига олади ва тинчлик хавф остида қолган кеча ёки кундузнинг ҳар қандай дақиқасида у чақирилиши мумкин. Ушбу Кенгашга 15 давлат аъзодир. Шулардан 5 таси, яъни — АҚШ, Россия, Буюк Британия, Франция ва Хитой — доимий аъзо давлатлардир. БМТнинг расмий тиллари —инглиз, француз, рус, испан ва хитой тиллари бўлиб, инглиз, француз, испан тилларида иш юритилади.


Қуролсизлантириш


Қурол-яроғлар тарқалишига чек қўйиш, шунингдек, ялпи қирғин қуролларининг қисқартирилиши ва уларнинг барча заҳираларини йўқотишга эришиш БМТнинг яна бир энг муҳим вазифаси этиб белгиланган.




БМТ тарихидаги муҳим саналар


1947 йил 24 октябрь - Бош Ассамблея ўзининг резолюцияси билан «Бирлашган Миллатлар куни»ни расмий равишда эълон қилди. 1948 йил 10 декабрь - Бош Ассамблея Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясини қабул қилди.
1949 йил 24 октябрь - Нью- Йоркда БМТ Марказий муассасалари биносига биринчи ғишт қўйилди. 1965 йил - БМТ Болалар Фонди - UNICEFга тинчлик учун Нобел мукофоти берилди. 1969 йил 4 январь - Ирқий камситишнинг барча шаклларини тугатиш тўғрисида халқаро конвенцсия кучга кирди. 1990 йил 2 сентябрь - Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция кучга кирди.


БМТ ва Ўзбекистон


Ўзбекистон БМТга Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришганидан сўнг кўп ўтмай – 1992 йилнинг 2 мартида БМТга аъзо бўлди. Шу куни БМТ Бош Ассамблеяси биноси олдида Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи кўтарилди. 1993 йилнинг 24 августида БМТнинг Тошкентдаги ваколатхонаси очилди.


Мафтуна Каримова тайёрлади.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид