Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 720.00-7.96

  • EUR

    13 827.9146.07

  • RUB

    140.040.58

+19C

+19C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+19c

  • Hozir

    +19 C

  • 13:00

    +19 C

  • 14:00

    +20 C

  • 15:00

    +21 C

  • 16:00

    +22 C

  • 17:00

    +22 C

  • 18:00

    +22 C

  • 19:00

    +22 C

  • 20:00

    +20 C

  • 21:00

    +19 C

  • 22:00

    +19 C

  • 23:00

    +18 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Shanba, 18-May

+19C

  • Hozir

    +19 C

  • 13:00

    +19 C

  • 14:00

    +20 C

  • 15:00

    +21 C

  • 16:00

    +22 C

  • 17:00

    +22 C

  • 18:00

    +22 C

  • 19:00

    +22 C

  • 20:00

    +20 C

  • 21:00

    +19 C

  • 22:00

    +19 C

  • 23:00

    +18 C

  • Shanba, 18

    +19 +20

  • Yakshanba, 19

    +15 +20

  • Dushanba, 20

    +19 +20

  • Seshanba, 21

    +22 +20

  • Chorshanba, 22

    +24 +20

  • Payshanba, 23

    +21 +20

  • Juma, 24

    +23 +20

  • Shanba, 25

    +25 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax
Сиёсат
640 16:49 | 05.08.2023 16:49

Озарбойжонга бориб келдим. Эътиборимни тортган бир-икки масалага тўхталмоқчиман.


Биринчиси, озар дўстларимиз ўз улуғларини эъзозлашни билишар экан. Ишонинг, бу жуда муҳим масала. Биз истеъдодли одамларни, Ватан учун умрини бағишлаганларни умуман қадрига етмаймиз. Бундан юз йил олдин ўлиб кетган бир жадидимиз ҳақида икки оғиз тўғри гапни айтишниям эплай олмаймиз.




Иккита хотира майдонида бўлдик. Бирида Алиевлар сулоласидан тортиб Муслим Магомаев, эл таниган ва тан олган кишиларнинг ҳоки қўйилган. Уларнинг қабрлари давлат эътибори, муҳофазасида, сокин ва муаззам қилиб бунёд этилган қабристонда тозалик, ўзгача руҳ бор. Одамлар ҳар куни бу ерга келиб ўз улуғларини зиёрат қилиб кетишади, фарзандларига уларни таништиришади, бу жуда катта тарбия ва маданият!


Иккинчи майдон — Шаҳидлар хотираси майдони. Бу майдонда юрт озодлиги учун жон берганлар номма-ном, ҳар бирининг сурати, катта ҳурмат билан териб қўйилган, буям катта маданият, тарбия. Биз ватанни севиш деган гапни бутунлай унутдик. Шушага борар эканмиз, йўл бўйлаб ўтган урушда ҳалок бўлганларнинг юзлаб портретлари ва уларга эҳтиром билан ёзилган сўзларни кўрдик. Бу ҳам тарбия, маданият, халқнинг бирлиги, ҳамжиҳатлиги учун…


Энди бизга қаранг. Битта Чиғатой қабристонимиз бор, у ердан ҳам кимнинг кучи етса жой олади, етмаса…


Назаримда, эрта бир кун бугун бу ишларнинг назоратчилари ҳам ўтади-кетади. Бир замонлар ойдинларимизга бир энлик некролог эълон қилишга рухсат бериш ваколатини ўзида қарийб йигирма йил сақлаб келган бир раҳбар яқинда вафот этибди.


Ўзигаям насиб этмади — на бир энлик некролог ва на эътибор, одамлар унинг ўлганини эслагани ҳам йўқ. Бу энди тарбиясизлик ва маданиятсизликдир.


Хўш, қай бири маъқулроқ? Менимча, бу масалада ҳар бир инсон ўйлаши табиий, эртага бизни кимдир эслайдими? Шу азиз юртни деб жонимизни жабборга берганимизнинг жавоби нима бўлади? Одамлар ҳеч қурса бир дуо қилиб қўярмикан? Назаримда, бизда муқаддас тушунчалар бутунлай унут бўлиб кетаётгандек туюла бошлаяпти. Умр эса оқар сувдек ўтиб кетмоқда. Бир ўйлаб кўрайлик. Кейин кеч бўлмасин…


Ҳусан Эрматов


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид