Валюта UZS
  • USD

    12 712.0935.36

  • EUR

    14 927.8152.94

  • RUB

    162.641.61

+37C

+37C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+37c

  • Hozir

    +37 C

  • 15:00

    +37 C

  • 16:00

    +37 C

  • 17:00

    +36 C

  • 18:00

    +35 C

  • 19:00

    +33 C

  • 20:00

    +30 C

  • 21:00

    +28 C

  • 22:00

    +26 C

  • 23:00

    +25 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 09-July

+37C

  • Hozir

    +37 C

  • 15:00

    +37 C

  • 16:00

    +37 C

  • 17:00

    +36 C

  • 18:00

    +35 C

  • 19:00

    +33 C

  • 20:00

    +30 C

  • 21:00

    +28 C

  • 22:00

    +26 C

  • 23:00

    +25 C

  • Chorshanba, 09

    +37 +20

  • Payshanba, 10

    +33 +20

  • Juma, 11

    +33 +20

  • Shanba, 12

    +35 +20

  • Yakshanba, 13

    +38 +20

  • Dushanba, 14

    +39 +20

  • Seshanba, 15

    +38 +20

  • Chorshanba, 16

    +39 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Қарамликдан қандай қутуламиз?

Бугун инсоният ижтимоий тармоқларсиз яшолмайдиган даражага етди. Улар турмушимизга қайсидир жиҳатлардан – бизнинг ахборот, тажриба алмашишимизга, юзлаб километр масофадаги дўстлар, маслакдошлар билан алоқада бўлишимизга ҳамда улар ҳаётида кузатилаётган воқеа-ҳодисалардан хабардор юришимизга ёрдам беради.
Жамият
76 14:11 | 09.07.2025 14:11

Янги бўш иш ўринлари ҳақида тезроқ маълумот олишимизни таъминлайди. Ижтимоий тармоқлар шарофати билан кўп одамлар янги дўстлар орттиришади, айримлари жуфтини топишади. Саёҳат қилиш, транспорт ва жой топиш харажатларини тежашга кўмаклашади. Кўплаб истеъдодларнинг танилишига, куч олишига, мутлақо бегона кишилар эътирофига сазовор бўлишига ёрдам беради. Кимлар учундир Telegram, Facebook, Instagram даромад манбаига айланган. Эҳтиёжмандларга даволаниш учун пул тўплаш учун ҳам қулай. Ҳозирги кунда ижтимоий тармоқларнинг ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларига ҳам ёрдами тегяпти. Бундай хизматлар рўйхатини узоқ давом эттириш мумкин.


Бироқ энг катта муаммо одамларнинг ижтимоий тармоқларга қарамлик муаммоси. Хўш, улар нимаси билан бунчалик ўзига жалб қилади? Ижтимоий тармоқлар вазифалари устида ишлаётган кишилар уларни кундан-кунга яхшироқ, қизиқарлироқ, ранг-баранг қилишга уринмоқда. Мулоқот қилиш анча осон, одам ўз қиёфасига эга бўлмайди. Негаки нафақат ўз исми, балки ўйлаб топилган тахаллуси билан ҳам рўйхатдан ўтиши, фотосурат ўрнига аватар (расм) ёки бегонанинг суратини жойлашиши мумкин. Хоҳлаган нарсасини ёзади, ҳақорат қилишдан ҳам тоймайди, чунки кўп ҳолларда айтган гапи учун жавоб беришига тўғри келмайди! Айримлар ижтимоий тармоқларга фақат зарур ахборот олиш, мулоқот қилиш, ўзини кўрсатиш манбаи сифатида қарашмайди. Улар профиллар бўйлаб тентираб юриши, таниш-нотанишларни дўстлар сафига киритиши, музокараларда қатнашиб, статуслар, янгиликларни ўқиши, фотосуратларни томоша қилиши, ўйинлар ўйнаши мумкин. Тўғри, одамлар ўз тажрибалари билан ўртоқлашадиган, муҳим саволларига жавоб олишига кўмаклашадиган музокаралар кўп. Лекин тутуруқсиз мулоқотлар ҳам йўқ эмас: қисқа шарҳлар, смайликлар, гоҳида одобсизликлар шулар жумласидан. Ижтимоий тармоқларга қарамлик интернетга қарамлик аломатларидан биридир.


Интернетга қарамлик феноменини тадқиқотчилар бир неча марта тавсифлаб беришди. Бунда олимлар ижтимоий тармоқларга қарамликни алоҳида гуруҳга киритишади – “кибер-муносабатлар”га қарамлик: чатда, телеконференцияларда алоқада бўлиш, охир-оқибат, ҳақиқийлари ўрнига виртуал дўст ва оилаларни алмаштиришигача олиб келиши мумкин. Тадқиқотчилар таъкидлашича, қидирув, мулоқот, шунингдек, эски танишлар, собиқ курсдош ва синфдошлари ҳаётидаги фотосуратларни томоша қилишга сарфланган вақт кўп ҳолларда ходимларнинг иш вазифаларини бажаришга кетадиган муддатдан ошиб кетади. Оқибатда айрим ташкилотлар ходимларига иш пайтида ижтимоий тармоқларга киришни тақиқлаб қўйишади.


Лекин уйда бундай мулоқотга ким ҳам халақит қиларди, дейсиз?! Шу боис муаммо бутунлай бартараф этилмайди. Қарамлик сездирмасдан юз беради, у дарров ривожланмайди.


Узоқ вақт кўрмаган танишимизнинг телефон рақами бўла туриб, унга қўнғироқ қилиш ўрнига 100 та фотосуратни томоша қилишнинг бизга нима кераги бор? Эҳтимол, бу вақтни чет тилини ўрганиш, ота-она, турмуш ўртоқ ёки фарзандлар билан суҳбатлашишга сарфлаганимиз яхшироқдир? Ёки тўйгунча ухласак-чи (негаки ижтимоий тармоқлар деб уйқусидан ҳам воз кечадиганлар йўқ эмас орамизда). Ижтимоий тармоқлар фойдали ишга сарфлашимиз мумкин бўлган ниҳоятда кўп вақтимизни ҳавога совуради.


Ижтимоий тармоқларга қуйидаги тоифадагилар тез-тез меҳмон бўлиб туришади: воқеа-ҳодисаларга бой кишилар; тенгдошлари билан муомала қила олмайдиган ўсмирлар; ёш оналар — «гўдак уйқуда маҳал»; шунингдек, ўта киришимли одамлар. Вақт ўтиши билан мияда реал ва виртуал олам ўртасидаги чегара йўқолади ва одам дўстининг туғилган кунида гул ва торт билан смайликлар жўнатиш ўрнига шунчаки меҳмонга бориш мумкинлиги тўғрисида унутади. Виртуал мулоқот қарамлар учун ягона алоқа воситасига айланади ва уларни ёқтирган машғулотидан интернет йўқлиги каби фaвқулодда ҳолатгина айириши мумкин. Негаки, улар атрофида қизиқарли, жонли, ҳақиқий ҳаёт борлигини унутишади! Қолаверса, қарам кишилар уни пайқамай қўйишади. Агар сиз яқин одам ижтимоий тармоқларда яшай бошлаганини, виртуал ва чин ака, дўстларини адаштириб қўйганини сезсангиз, сергак тортинг! Чунки ҳақиқий ҳаётдан йироқлашиш кейинчалик янада чуқурлашади. Айрим маълумотларга кўра, ижтимоий тармоқлар туфайли ҳар бешинчи-олтинчи оила барбод бўлмоқда. Ахир бу даҳшатли рақамлар эмасми? Баъзида ажрашувларга эр-хотиндан бири интернетга оиласидан кўра кўпроқ вақтини ажратиши сабаб бўлади. Ёки турмуш ўртоқлардан бири ижтимоий тармоқларда ноз-карашма қила бошлайди. Жуфтининг бошқа бир ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси билан ишқий ёзишмаларини кўриш ҳеч кимга ёқмаса керак. Шу тариқа ёлғизлик ҳам уйдирмадан ҳақиқатга айланади.


ОАВ бу масалага эътибор қаратиши, давра суҳбатлари, муҳокама майдонларини ташкил этиши керак деб ўйлайман! Манипуляцияга мойил, шахсий фикри етарли даражада шаклланмаган, ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш маданиятидан бехабар бўлган хотин-қизларни тузоқлардан ҳимоялаш, уларнинг онгини ғоявий қуроллантириш керак, деб ҳисоблайман. Айниқса, бундай ҳолатлар келгусида қандай ижтимоий жароҳатлар олиб келиши мумкинлигини тушунган жамоатчилик фаоллари жим қараб турмаслиги керак, агар ўзлари ҳам бундай "бахтли яшашни кўрсатиш" инструментларидан фойдаланмаётган бўлса ҳар ҳолда... Бундай ҳолатлар ёш қизларимизнинг онги, келажак билан боғлиқ орзу-ҳаваслари, ўзлари учун ясаб олган ҳавас қиладиган моделлари, орзу ўлчамларига қандай салбий таъсир кўрсатаётгани эса бу алоҳида оғриқли масала... Бунга ҳам диққат-эътибор қаратишимиз шарт!


Ижтимоий тармоқлардан ёлғиз «қутулиш» жуда мушкул. Чунки у ўз номи билан – тармоқ! Уларда эришса бўладигандек кўринган имкониятлар ва қизиқарли нарсалар ҳаддан ташқари кўп. Шу боис, «жабрланувчи»нинг яқинлари қанча эрта ҳаракатни бошлашса, уни ҳаққоний ҳаётга тез ва самарали қайтариш эҳтимоли шунча юқори бўлади. Кўпинча тажрибали психологлар кўмагисиз буни уддалаш қийин. Қарамликдан қандай қутулиш мумкин? Камдан-кам одамларгина ушбу ҳалокатли қизиқишдан осон ва безиён қутулиши мумкин. Фақат кучли иродаси билан мақтана оладиган, яқинларига, орзусига эришиш, мустақил билим олишга сарфлайдиган вақтини беҳуда кетказаётганини тушунадиганларгина бунга муваффақ бўладилар.


Ўз ҳаётингизни ўзгартиришга қатъий аҳд қилган бўлсангиз, ижтимоий тармоқлардаги вақтингизни олдиндан тартибга солишга ҳаракат қилинг, ўз саҳифангизга шунчаки кирманг. Бажаришингиз зарур бўлган иш рўйхатини тузиб чиқинг. Ҳамма ишларни бажариб бўлгандан кейингина «бонус» сифатида ёқтирган ижтимоий тармоғингизга киришингиз мумкин. Яна бир амалий усул – виртуал эмас, реал оламда дўстлар билан мулоқот қилиш. Биргаликда саёҳатларга отланиш, табиат қўйнига чиқиш ёки қаҳвахоналарда (фақат у ерда бепул вай-фай тармоғи бўлмасин) ўтиришни келишиб олиш мумкин. Бу вақтни айнан ҳордиқ, дўстлар билан мулоқот, телефонда гаплашиш учун сарфлашга ҳаракат қилинг.


Мухлиса ТЎЛҚИНОВА,


Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти


университети талабаси



Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 4482 16:57 | 05.08.2023