Учқўрғонга қулупнай сайлига келинг
Шу кунларда Учқўрғонда туманида 2 минг 500 гектар майдонда қулупнай пишди. Америка, Европа ва Осиё давлатларидан экспортбоп навлар маҳаллийлаштирилиб, ҳосилдорлик ва таъм жиҳатидан жаҳон стандартларга жавоб берадиган маҳсулот етиштирилмоқда.
Шу боис Учқўрғон қулупнайлари нафақат юртимизда, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия ва Хитой бозорларида ҳам харидоргир.
Чуст тумани "Резаксой" маҳалласида 50 гектар аҳоли томорқасида ҳам айни қулупнай пишган пайти. Маҳсулот фақат ички бозорларга эмас, Қирғиз республикаси, Россия каби давлатларга ҳам экспорт қилинмоқда.
Ҳар йили 60 тонна қулупнай экспорт қилинган бўлса, бу йил ушбу кўрсаткични 150-200 тоннага етказиш режа қилинган.
Тадбиркор Яшнаржон Тошматов сиғими 200 тонналик музлаткичда қулупнай ва бошқа меваларни йил – ўн икки ой ҳамюрларимиз дастурхонига етказиб беради.
Яқин кунларда "Қулупнай фестивали" ўтказилиши режалаштирилган. Унда нафақат маҳаллий аҳоли, балки хорижлик туристлар ҳам иштирок этиши кутилмоқда.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0