Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 620.01-42

  • EUR

    13 522.34-71.59

  • RUB

    135.74-1.91

+13C

+13C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+13c

  • Hozir

    +13 C

  • 04:00

    +13 C

  • 05:00

    +13 C

  • 06:00

    +13 C

  • 07:00

    +13 C

  • 08:00

    +15 C

  • 09:00

    +16 C

  • 10:00

    +18 C

  • 11:00

    +19 C

  • 12:00

    +20 C

  • 13:00

    +19 C

  • 14:00

    +19 C

  • 15:00

    +20 C

  • 16:00

    +20 C

  • 17:00

    +20 C

  • 18:00

    +19 C

  • 19:00

    +18 C

  • 20:00

    +17 C

  • 21:00

    +16 C

  • 22:00

    +14 C

  • 23:00

    +13 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Seshanba, 30-April

+13C

  • Hozir

    +13 C

  • 04:00

    +13 C

  • 05:00

    +13 C

  • 06:00

    +13 C

  • 07:00

    +13 C

  • 08:00

    +15 C

  • 09:00

    +16 C

  • 10:00

    +18 C

  • 11:00

    +19 C

  • 12:00

    +20 C

  • 13:00

    +19 C

  • 14:00

    +19 C

  • 15:00

    +20 C

  • 16:00

    +20 C

  • 17:00

    +20 C

  • 18:00

    +19 C

  • 19:00

    +18 C

  • 20:00

    +17 C

  • 21:00

    +16 C

  • 22:00

    +14 C

  • 23:00

    +13 C

  • Seshanba, 30

    +13 +20

  • Chorshanba, 01

    +12 +20

  • Payshanba, 02

    +11 +20

  • Juma, 03

    +12 +20

  • Shanba, 04

    +18 +20

  • Yakshanba, 05

    +18 +20

  • Dushanba, 06

    +12 +20

  • Seshanba, 07

    +15 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Бу ойнинг ҳикмати – сабр, берари – савоб

Қишлоқ ифторлик дастурхонидан фоторепортаж
Фото репортаж
1517 18:08 | 28.03.2024 18:08

 

Йилнинг энг гўзал кунлари, рамазон ойи кириб келаркан хонадонлар ифторлик дастурхонлари учун тараддуд кўришни бошлашади. Бу ойнинг ҳикмати – сабр бўлса, берари – савоб. Тутганингиз рўза, берганингиз ифторлик, эҳсонингиз, яхшилик, ҳатто таббассумингиз ҳам савоб. Халқимизда ҳеч бир хонадон бу кунларни шунчаки яшаб ўтишни, фурсатни ўтказиб юборишни истамайди. Қишлоқларда бир кунда бир маҳалланинг ўзида икки-учталаб ифторлик дастурхонлари ёзилади, қавм-қариндошлар, яқинлар таклиф қилинади. Бир киши айни вақтда бир нечта хонадонларда ифторлик қилиб юриши, маҳалла болаларининг қувончи, дийдор, яхшилик устида кўришиш бу алоҳида мавзу. 

 

 

Бугун шундай хонадонлардан бири Хатирчи туманидаги Қурбоновлар оиласида ифторлик дастурхони ёзилган. Рўзадорларни кутиб олиш учун тайёргарлик авжида. Йигитлар шом намози учун жойлар тайёрлашган, бири самовар бошида, бири  келиб-кетар меҳмонларни идора қилади. Бундай пайтда уй келинлари-ю қизларининг маҳорати синалади. Ҳатто баъзи онахонлар қизларни зимдан кўз остига олиб қўйиши ҳам қишлоқ тадбирларининг мерос одати. Бу ерларда рамазон ойида кимнинг уйида ифторлик бўлаётганини билиб олиш унчалик қийин иш эмас. Зотан, дарвоза олдидаги қатор машиналар, югуриб юрган болалар, тинмай келиб-кетаётган меҳмонлар тадбир сабабини англатишади. Ҳар бир меҳмон келганида дастурхон устида онахон-у отахонларнинг дуо қилиши ўзбекнинг энг гўзал одатларидир бири. Бугун ҳам оғиз очилгунга қадар бувилар-у боболар тинишмади. 
 


Ифторлик вақтида ошхонадаги жараён алоҳида мавзу. Меҳмонга келин-у ёш қизлар келса дастурхон бошига эмас, ошхона бошига бориб хизматга киришади. Қатор-қатор тизилган чойнаклар, ўчоқда-ю қозонда қайнаб турган таомлар ифторлик бўлишга ҳозир-у нозир. 


 

 

 

Оғиз очилишидан олдин маҳалла имоми ёки уй эгаларидан бирор одам азон чақиради, орқасида йигитлар, хоналарда отахон-у онахонлар қўлларини дуога очиб туришади. Ифторлик қилаётган оила ҳаққига дуо қилинади, ҳасталарга даво сўралади, ўтганларга ҳузур тиланади, жамийки яхши ниятлар икки кафт ичида билдирилади. Сўнг бу ойнинг алоҳида белгиси бўлган хурмолар-у, бир ютим сув билан оғиз очилади.


 

 

 

Ўзбек хонадонларида уйга келган бирор меҳмон қуруқ қайтарилмайди. Ҳамманинг тугинига бир нон-у ширалар тугилади. Дуо қилган маҳалла имомига уй эгалари кўнглидан чиқарганини илинишади.   Бунда ҳаммаси самимийлик, соддалик, инсоннинг қадри билан боғлиқ. Дастурхон муҳокамаси йўқ, ҳашамат-у исрофгарчиликлар йўқ, ҳузур бор, халоват бор! Одамлар кўзларида, суҳбатларида меҳр, ҳурмат балқиб туради. Ҳамма бир-бири учун омонат, ҳамма бир-бири учун армуғон.   

 

Эъзоза УМУРЗОҚОВА Ishonch.uz

Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
5/5

2

0

0

0

0

Қолдирилган изоҳлар (2)

Mumtozbegim

17:38 | 29.03.2024

Bardavom bo'lsin omad

Jahongir Ziyodullayev

11:35 | 30.03.2024

Zo‘r juda chiroyli va sifatli va a‘lo darajadagi ma‘vzulardan biri bulipti gap bo‘lishi mumkun emas

Mақолага баҳо беринг
5/5

2

0

0

0

0

Мавзуга оид