Ўзбекистон ҳафта ичида (фотожамланма)
БМТнинг Нью-Йорк шаҳридаги бош қароргоҳида ҳам «Янги Ўзбекистон: Шавкат Мирзиёев йўли» китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Қашқадарё: Қашқадарёда Германия билан ҳамкорликда «Таълим ва технологиялар маркази» ташкил этилади.
Самарқанд: «Ишонч» саволидан сўнг Самарқанд шаҳар Қорасув массиви кўчалари янгитдан асфальтланиб, автобус бекатлари ўрнатилмоқда.
Тошкент вилояти: Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманидаги олис «Абай» маҳалласида янги фотоэлектр станцияси фойдаланишга топширилди.
Фарғона: «Жаҳон ҳунармандлар шаҳри» номини олган Қўқон шаҳрида III-Халқаро ҳунармандлар фестивали ўтказилди. Унда 70 дан ортиқ давлатдан келган ҳунармандлар иштирок этди.
Хоразм: Хива шаҳридаги «Фаровон» меҳмонхонасида халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтди. Унда 32 нафар дипломатик корпус вакиллари, дунёнинг 31 та давлатидан ташриф буюрган 315 нафар ишбилармонлар, 100 дан зиёд маҳаллий тадбиркорлар иштирок этди.
Буxoро: Буxoролик ёш педагог Биллура Икромовага Президент совғаси — электромобиль топширилди.
У икки йилдан буён Ромитан тумани Қизилравот қишлоғидаги 38-мактабда инглиз тилидан сабоқ бериб келмоқда.
Навоий: Навоий шаҳридаги Ўзбекистон Футбол Ассоциациясига қарашли Футбол академияси фойдаланишга топширилди.
Наманган: АҚШнинг Нью-Йорк штатидаги дунёга энг машҳур олийгоҳлардан бири – Колумбия университетида ўтказилган «Коперникус» халқаро математика олимпиадасида муносиб қатнашган Наманган фарзандлари Жамолиддинов Шоҳидбек Носиржон ўғли кумуш медаль, Жамолиддинов Надимбек Носиржон ўғли бронза медаль билан юртимизга қайтди.
Андижон: Андижон шаҳрида «Ўзбекистонда перинатал тиббиёт: бугун ва эртага» мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилди.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0