Жиззахда сув таъминоти ходими қўлга олинди

10:53 | 28.11.2026
•
31
Жиззахда сув таъминоти ходими қўлга олинди
Катталаштириш

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Жиззах вилояти бошқармаси ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда «Жиззах сув таъминоти» АЖ мутахассиси Ш.Э.нинг қонунга хилоф ҳаракатига чек қўйилди.

​Аниқланишича, у «А.Ғ.» масъулияти чекланган жамияти раҳбари Х.Т.га корхонанинг ичимлик суви тармоғи ҳужжатлари сохта экани ва тармоққа ноқонуний уланганини важ қилиб кўрсатган. Шу баҳонада 9 миллион сўм эвазига ҳисобланган 100 миллион сўмлик қарздорликни бартараф этиб бериш ҳамда янги сув ҳисоблагич ўрнатишни ваъда қилган. Гумонланувчи ушбу маблағнинг 2,4 миллион сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, қолган 6,6 миллион сўмни олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
​Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади