+31C

+31C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Ўзбекистон терма жамоасига бағишланган эксклюзив олтин ва кумуш тангалар сотувга чиқади

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки футбол бўйича миллий терма жамоанинг 2026 йилги Жаҳон чемпионатига тарихда илк бор йўлланма олгани муносабати билан махсус чекланган сериядаги эсдалик тангаларини муомалага чиқаришини маълум қилди.
Спорт
96 10:20 | 17.06.2026 10:20

Маълум қилинишича, мазкур тарихий ютуқни абадийлаштириш мақсадида 999,9 пробали соф олтин ва кумушдан тайёрланган коллекцион тангалар зарб этилган.

Танганинг олд томонида Ўзбекистон футбол ассоциацияси рамзи, анъанавий футбол тўпи тасвири ҳамда «Тарихий зафар. Ўзбекистон футболи жаҳон чемпионатида — 2026» деган ёзув жойлаштирилган. Бу элементлар миллий терма жамоанинг мундиалга чиққанини ва мамлакат футболи тарихида янги босқич бошланганини англатади.

Танга дизайнида мухлислар орасида «Оқ бўрилар» номи билан машҳур бўлган миллий терма жамоа тимсоли ҳам акс эттирилган. Орқа томонидаги бўри силуэти футболчиларнинг матонати, жамоавий бирлиги ва ғалабага бўлган интилишини ифода этади. Шунингдек, унда 26 нафар футболчининг силуэти мужассам бўлиб, қўлга киритилган муваффақият бутун жамоанинг ҳамжиҳатлиги ва меҳнати самараси экани таъкидланган.

Тангада миллий терма жамоа либосидаги нақшлардан ҳам фойдаланилган бўлиб, улар юртимиздаги қадимий меъморий обидалар безакларидан илҳомланиб ишланган. Бу эса спорт, миллий ғурур ва бой маданий меросни ягона композицияда уйғунлаштиради.

Оғирлиги 31,1 грамм бўлган тангалардан атиги 100 дона олтин ва 1000 дона кумуш нусха тайёрланган. Шу боис улар нафақат эсдалик, балки юқори коллекцион қийматга ҳам эга ҳисобланади.

Махсус тангалар 18 июндан бошлаб республика бўйлаб 690 та тижорат банклари филиаллари орқали сотувга чиқарилади. Уларнинг нархи ҳамда қайси банкларда мавжудлиги ҳақидаги янгиланган маълумотлар Марказий банкнинг расмий сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида мунтазам эълон қилиб борилади.

Марказий банк ушбу эсдалик тангалари 999,9 пробали қимматбаҳо металлардан тайёрлангани, тижорат банклари орқали сотилиши ва кейинчалик белгиланган тартиб асосида қайта сотиб олиниши мумкинлигини ҳам қайд этди.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Спорт
Кайфият фасли
0 2743 11:23 | 02.10.2023