Валюта UZS
  • USD

    12 175.53-4.28

  • EUR

    14 151.6212.08

  • RUB

    155.08-1.65

+5C

+5C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+5c

  • Hozir

    +5 C

  • 05:00

    +4 C

  • 06:00

    +4 C

  • 07:00

    +4 C

  • 08:00

    +4 C

  • 09:00

    +6 C

  • 10:00

    +8 C

  • 11:00

    +10 C

  • 12:00

    +12 C

  • 13:00

    +13 C

  • 14:00

    +14 C

  • 15:00

    +14 C

  • 16:00

    +14 C

  • 17:00

    +14 C

  • 18:00

    +13 C

  • 19:00

    +12 C

  • 20:00

    +11 C

  • 21:00

    +10 C

  • 22:00

    +10 C

  • 23:00

    +10 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Shanba, 07-March

+5C

  • Hozir

    +5 C

  • 05:00

    +4 C

  • 06:00

    +4 C

  • 07:00

    +4 C

  • 08:00

    +4 C

  • 09:00

    +6 C

  • 10:00

    +8 C

  • 11:00

    +10 C

  • 12:00

    +12 C

  • 13:00

    +13 C

  • 14:00

    +14 C

  • 15:00

    +14 C

  • 16:00

    +14 C

  • 17:00

    +14 C

  • 18:00

    +13 C

  • 19:00

    +12 C

  • 20:00

    +11 C

  • 21:00

    +10 C

  • 22:00

    +10 C

  • 23:00

    +10 C

  • Shanba, 07

    +5 +20

  • Yakshanba, 08

    +8 +20

  • Dushanba, 09

    +8 +20

  • Seshanba, 10

    +7 +20

  • Chorshanba, 11

    -2 +20

  • Payshanba, 12

    0 +20

  • Juma, 13

    2 +20

  • Shanba, 14

    +0 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Унутмасдан унутдик уни

241 16:21 | 06.03.2026 16:21

У бундан 32 йил бурун тарих яратиб, тарихда қолди. Лекин буни кўпчилигимиз билмаймиз. У ўшанда мустақилликка эришганига ҳали уч йил тўлмаган Ўзбекистон номини дунёга танитган, бу курраи заминда Ўзбекис­тон деган давлат борлигини дунёга билдириб қўйган эди.


Эсимда, ўшанда у Тошкент халқаро аэропортида ҳозиргидек дабдаба билан кутиб олинмаган ва моддий жиҳатдан ҳам ҳавас қилгулик даражада рағбатлантирилмаган эди.


Дунёда довруқ қозонган қиз ҳақида марказий телеканаллар ва газеталар бирин-кетин материаллар беришганди. Хусусан, «Туркистон» газетаси ҳам. Раҳматли Луқмон Бўриев у билан суҳбатга кетаётганда, мен ҳам қўшилиб боргандим. Гурунг жуда самимий кечди. Таажжуб, унда юлдузлик касаллигидан асар ҳам йўқ эди. Қайтанга ўйчан ва маъюс эди…


Кейинчалик билдимки, ҳал қилувчи баҳсга чиқишидан бир кун олдин унинг онаси вафот этади ва буни унга билдиришмайди. Фақат мусобақа ғолибларини тақдирлаш маросимидан сўнг унга ўша хабарни етказишади: «Бардам бўл!..».


Энди тасаввур қилинг, олимпиада чемпиони бўлиб, хурсандчиликдан дунёларга сиғмай турсангу, аммо бир зумда тақдир чархпалаги тескари айланиб, Тошкентга қайтганингда, соғинч ва севинчдан қучоғига отиладиган онанг бўлмаса…


Эшитганим бор, йил ўн икки ой қишки спорт турлари билан шуғулланиш мумкин бўлган давлатнинг юқори мартабали масъулларидан «Бизнинг номимиздан қатнаш…» деган таклиф бўлган экан. Лекин у туғилиб ўсган юртини танлайди.


Мана, Италиянинг Милан шаҳрида бўлиб ўтган 2026 йилги қишки Олимпия ўйинлари ҳам якунланди. Ҳар сафар қишки олимпиада бошланганда уни эслайман ва аминманки, юртимизда кўпчилик ҳам хотирлайди.


У 1968 йил 1 ноябрь куни Тошкент шаҳрида таваллуд топганди. Болалигидан спорт билан шуғулланиб, дастлаб гимнастика, сўнгра акробатика билан машғул бўлган. 18 ёшида эса қишки спорт турларининг энг мураккаб ва хавфли йўналишларидан бири – фристайлни танлади. Бу спорт турида спортчидан 20 метргача бўлган трамплиндан баландликка сакраб, ҳавода акробатик элементларни бажариш ва ерга қўнишни аниқ амалга ошириш талаб этилади. Қуёшли Тошкентдан чиққан қиз учун бу танловнинг ўзи катта жасорат эди.


1990 йиллар бошида у халқаро майдонда ўзини танитди. 1990 йил Европа чемпионатида бронза медални қўлга киритган бўлса, 1993 йил жаҳон чемпионатида чемпион бўлганди. Бундан ташқари, 1990 ва 1991 йилларда ҳам собиқ иттифоқ чемпионатида унга ҳеч ким тенг келолмаган. Ҳа, «Бизнинг номимиздан қатнаш…» деган таклиф бежиз айтилмаган.


Албатта, эришилган натижалар ортида йиллар давомидаги машаққатли меҳнат, жароҳатлар хавфи ва матонатли йўл ётар эди.


У 1994 йилда Норвегиянинг Лиллехаммер шаҳрида бўлиб ўтган XVII қишки Олимпия ўйинларида жароҳат асоратларига қарамай иштирок этди. Мураккаб дастурни муваффақиятли бажариб, олтин медални қўлга киритди. У ўша пайтда 26 ёшда эди.


Норвегия қорлари бағрида ўша куни «Ўзбекистон» номи бутун дунёга янгради. Унга «Қор маликаси» дея таъриф беришди. Унинг оламшумул ғалабаси Ўзбекистоннинг олимпия ўйинларидаги илк олтин медали ва қишки олимпия ўйинларидаги ягона ютуғи сифатида ҳалигача сақланиб келмоқда.


У кейинчалик АҚШда оғир жароҳат олди ва икки ҳафта ҳушсиз ҳолатда ётди. Шунга қарамай, яна спортга қайтди, 1998 йил Нагано Олимпиадасида ҳам иштирок этди.


У спорт фаолиятини якунлагач, бир муддат пойтахтдаги банклардан бирида ишлади, сўнг Новосибирск шаҳрига кўчиб кетди. 2019 йил 23 март куни оғир касалликдан сўнг 51 ёшида вафот этди.


Мамлакатимиз номини қишки олимпия ўйинлари тарихига муҳрлаган бу спортчи – Лина Черязова эди. Тарихий ҳақиқат шуки, унинг номи юракларда абадий яшайди.


Куни кеча Линанинг Лиллехаммерда порлаб, Ўзбекистонни улуғлаганига роппа-роса 32 йил бўлди. Шу сабаб хотиралар ҳам уйғонди…


Алижон АБДУРАҲМОНОВ
«ISHONCH»



Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид