Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 720.00-7.96

  • EUR

    13 827.9146.07

  • RUB

    140.040.58

+18C

+18C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+18c

  • Hozir

    +18 C

  • 01:00

    +18 C

  • 02:00

    +17 C

  • 03:00

    +16 C

  • 04:00

    +16 C

  • 05:00

    +16 C

  • 06:00

    +16 C

  • 07:00

    +18 C

  • 08:00

    +20 C

  • 09:00

    +21 C

  • 10:00

    +23 C

  • 11:00

    +24 C

  • 12:00

    +26 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +28 C

  • 15:00

    +28 C

  • 16:00

    +28 C

  • 17:00

    +28 C

  • 18:00

    +27 C

  • 19:00

    +26 C

  • 20:00

    +24 C

  • 21:00

    +23 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 17-May

+18C

  • Hozir

    +18 C

  • 01:00

    +18 C

  • 02:00

    +17 C

  • 03:00

    +16 C

  • 04:00

    +16 C

  • 05:00

    +16 C

  • 06:00

    +16 C

  • 07:00

    +18 C

  • 08:00

    +20 C

  • 09:00

    +21 C

  • 10:00

    +23 C

  • 11:00

    +24 C

  • 12:00

    +26 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +28 C

  • 15:00

    +28 C

  • 16:00

    +28 C

  • 17:00

    +28 C

  • 18:00

    +27 C

  • 19:00

    +26 C

  • 20:00

    +24 C

  • 21:00

    +23 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • Juma, 17

    +18 +20

  • Shanba, 18

    +21 +20

  • Yakshanba, 19

    +17 +20

  • Dushanba, 20

    +13 +20

  • Seshanba, 21

    +14 +20

  • Chorshanba, 22

    +16 +20

  • Payshanba, 23

    +15 +20

  • Juma, 24

    +14 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Турғун Азизов: Мустақиллик туфайли ўзимизни танидик

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан бир гуруҳ фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари тақдирландилар. Улар орасида Ўзбек Миллий академик драма театри актёри Ўзбекистон Халқ артисти Турғун Азизов ҳам бор. Бу йил 89 ёшни қаршилаган устоз санъаткор “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан мукофотланди. 
Маданият ва маърифат
703 09:35 | 12.09.2023 09:35

Эл севган, ардоқлаган актёр Мустақиллик шукронаси, халқ эътирофи, театр ва саҳнага бағишлаган умр дафтаридаги битиклар парчаси ҳақида биз билан ўртоқлашди.


– Иккинчи жаҳон уруши бошланганида 7 ёки 8 ёш эдим. Ўша пайтлар Тошкентга, маҳалламизга бошқа юртлардан жуда кўп инсонлар кўчиб келишди. Буларнинг ичида ҳар хил миллат вакиллари бор эди. Уларга бўш уйлар, ўз хонадонларидан жойлар беришди. Биз билан бир кўчада яшашди. Инсонлар ҳаётини ўзгартириб юборган ўша оғир даврда улар билан опа-укадек яшаб ўтдик.


Уруш тугади. Уруш қатнашчилари биз учун қаҳрамонларга айланишди. Маҳалламизда иккита оила эркаклари урушдан қайтиб келганида биз уйида нимаики бўлса, олма, мева-чева топган-тутганимизни кўтариб кутиб олгани чиққанимиз ҳамон ёдимда... Уларнинг бизга айтиб берган аччиқ ҳикоялари ҳар бир тинч ва осуда кунимизга шукр қилиб яшаш сабоғини берган.


– Сиз эл ардоғида бўлиш бахтига эришган инсонсиз. Бу сизга нима беради?


– Бу жуда катта юк ва масъулият. Ўзини мағрур тутмасдан эътирофни, эътибор ва рағбатларни самимий қабул қилиш керак. Демоқчиманки, катта мартабалар, шарафли онларда инсон инсонлигини йўқотмаслиги учун катта куч бўлиши керак. Уни касби шундай бўлгани ва қилиши керак бўлган иши, ўйнаган роллари учун қабул қилиши лозим. Бугун “Йўлчи”ни ўйнаб, эртага “Ғофур”ни ўйнаган бўлсак, бундан ғурурланиш эмас, аксинчи ўз устингда тобора кўпроқ ишлаш лозим бўлади. Фақат ўзингга, қалбингга шуни айтгинки, буни ўзинг учун, орзу қилганинг учун ўйнагансан.


Актёр мағрурланишга нисбатан ўзини тежаб юрса, узоқ йиллар саҳнада яшаши, қолиши мумкин. Агар ҳолатидан эркланиб, бошқа бир ёмон одатларни касб қилса, тубанлик сари бораверади.


Бизни театр тарбия қилди, буюк акёрлар қўлида дарс олдик. Устоз санъаткорлар бизга фақат саҳнада эмас, ҳаётда ҳам ўрнак бўлишди. Улар жуда талабчан эдилар. Ишимизга ҳам масъулият билан ёндашишни ўргатишган. Тоғам Аброр Ҳидоятов роллар белгиланган рўйхатни ўқиганингда 9-чи санада Отеллони ўйнашинг керак бўлса, ана шу кунга ўзингни, жисминг ва руҳингни тайёрлаб бориш керак, дердилар. Ролларни шунчаки ўйнаш эмас, у билан яшаш кераклигини уқтирардилар.


Ана ўшанда кўзингиздан ёш чиқади. Ана ўшанда чарчамайсиз. Ана ўшанда қаҳрамонингиз билан бир тану бир жон бўласиз.


Бугун 90 ёш арафасида бўлсам, ўзим орзу қилганимдек, улуғ актёрлар ўйнаган ролларни ижро этиш бахтига муяссар бўлдим. Менинг омадим – мана шу улуғ театрга тушиб қолганим. Ва энг катта бахтим албатта, халқимиз ардоғида эканимдир.


Байрамлар сиз учун қандай аҳамият касб этади?


– Аслида ҳар бир кунимнинг ўзи бир байрам. Ҳозирга қадар театрга бориш бир байрам бўлса, саҳнага чиқиш яна бир байрам. Кўп ёшларни ўқитганман, бугунда уларнинг ютуқларини кўриш ҳам қувончли.


Илгари театримиз чет мамлакатларга чиқмасди. Мустақиллик шарофати билан бугун санъатимиз жаҳон саҳналарида ўзини намойиш этмоқда. Илгари Европа давлатлари бизни фақат Самарқанддан келиб билиб кетган бўлса, бугун мамлакатимизнинг ҳар бир масканлари ҳақида яхши билишади, ўрганишади.


Мустақиллик ҳақида гапирадиган бўлсак, бу кунни ҳар куни байрам қилсак арзийди. Сабаби, мустақиллик туфайли ҳаётимиз, дунёқарашимиз ўзгарди. Ўзимизни танидик, ҳар йили бобокалонларимиз таваллудини нишонлаймиз. Аждодларимиз тарихини чуқур ўргандик.


Мана бугун байрам сайлларида одамларга назар солсангиз, ҳар бирининг кўзида қувонч, юзларида табассумни кўрасиз. Мустақиллик ана шу қувонч, табассумни халқимизга берди. Одамларнинг қалби тинч ва сокин, ўз юртимиз, тилимизга эгамиз. Дунё биз ҳақимизда, миллатимиз ҳақида билади, аждодларимизни билишади, биз ҳам дунёни танияпмиз, олға, дадил қадам ташлаяпмиз.


Биз ёшларга бунинг қанчалик муҳим эканини уқтириб боришимиз лозим. Катта авлод қандай қилиб уларга шу кунларни совға қилганини, эркнинг, ҳурриятнинг қадр-қимматини доим тушунтириб боришимиз керак.


ishonch.uz мухбири
Гулруҳ Одашбоева суҳбатлашди.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Маданият ва маърифат
Маданият ва маърифат
Маданият ва маърифат
Маданият ва маърифат
Маданият ва маърифат