Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 720.00-7.96

  • EUR

    13 827.9146.07

  • RUB

    140.040.58

+27C

+27C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+27c

  • Hozir

    +27 C

  • 15:00

    +28 C

  • 16:00

    +28 C

  • 17:00

    +28 C

  • 18:00

    +27 C

  • 19:00

    +25 C

  • 20:00

    +24 C

  • 21:00

    +23 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 17-May

+27C

  • Hozir

    +27 C

  • 15:00

    +28 C

  • 16:00

    +28 C

  • 17:00

    +28 C

  • 18:00

    +27 C

  • 19:00

    +25 C

  • 20:00

    +24 C

  • 21:00

    +23 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • Juma, 17

    +27 +20

  • Shanba, 18

    +22 +20

  • Yakshanba, 19

    +15 +20

  • Dushanba, 20

    +22 +20

  • Seshanba, 21

    +24 +20

  • Chorshanba, 22

    +25 +20

  • Payshanba, 23

    +23 +20

  • Juma, 24

    +24 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

«Янги шеър ёзган куним – мен учун байрам» - Фарида Афрўз

Эски йилнинг сўнгги ҳамиша саволлар ва армонларга тўла бўлади: «Наҳотки, яна бир йил ўтди? Наҳотки, яна улгурмадим? Нималарга эришдиму нималарни бой бердим?...».
Маданият ва маърифат
490 14:50 | 16.12.2023 14:50

Аслида, эски йилда омон қолганинг ҳам катта бахт, чунки бир йил ичида қанча яқинларингдан, қадрдонларингдан, таниш-билишларингдан айриласан. Аллоҳнинг қадари туфайли дунёдан ўтганларга кўнасан, дуо қиласан, уларнинг руҳини шод этгинг келади. Аммо, энг ачинарлиси, тирик бўла туриб, айрилиб қолаётган одамларинг юрагингни ўртайди.
Эришилаётган ютуқлар ­бисёр, лекин руҳинг, ақлинг ва тафаккурингнинг сенга қилаётган вафоси олдида бу қилган ишларинг ҳеч гап эмас.
Янги йил энг аввало, шукр ва умид олиб келади. Умидки, улкан тоғни талқон қилиб, элакдан ўтказа оладиган қудрат умиди!
Янги йил эшик қоқаркан, кўнгилдан шундай ўйлар ўтади. Бу борадаги ўй-фикрлари, туйғулари, кечинмалари билан ўртоқлашиш мақсадида шоира Фарида АФРЎЗга юзландик.


– Мана, яна бир йил ортга чекиняпти. Вақт югурик, ўтиб кетаётганини сезмай қолади киши...


– Вақтнинг тез ўтишини ҳар доим, ҳар куни илғайман, ҳис қиламан. Лекин негадир ёшинг улуғлаган сари вақтинг кичиклашиб бораркан. Умр довонидан ўтиб, ёлғизлик дарасида оёқяланг кетаётганингни англаб турасан. Вақтни тўхтатадиган муҳаббатли, мутолаали, жонон суҳбатли лаҳзаларингни соғиниб яшайсан.
Инсон, инсон бўлибдики, ўзини англатиш билан овора. «Йўқ, мени тушунмадингиз, мен ундай демоқчи эмасдим...» каби фикрлар ҳар қадамда қулоққа чалинади. Гапирмасингдан тушунадиган дўстларнинг эса доим йироқда ёки вақтлари тиғиз...


– Амалга оширолмаган режа, иш, ният…


– Аввало, қилинган ишлар ҳақида гапирсам, бу йил менинг энг катта қилган ишим: 4-жилдлик танланган асарлар тўплами «Шарқ» нашриётида чоп этилди. Биласизми, жилдлик асарлар ижодкорни жамлар экан, гўё ҳар жойларда сочилиб ётган хазинангизни битта олтин сандиққа солгандек бўласиз. Яна Эроннинг машҳур шоири Суҳроб Сипеҳрийнинг шеърларини ўзбек тилига таржима қилдим ва бу китоб ҳам нашрдан чиқди. Шарқшунос олима Наргиза Шоалиева томонидан шеърларим форс тилига ўгирилиб, у ҳам китоб шаклида нашр этилди. Бундан ташқари, немис адабиётининг катта билимдони Ҳафиза Қўчқорова билан замонавий машҳур немис шоири Клаус Мерцнинг «Кутилмаган кечмиш» китобини таржима қилиб, уни ҳам чоп этдик.
Ҳар уч ойда «Афрўз оқшомлари» ижодий кеча, радио, телевидениедаги чиқишлар, интервьюлар, йўқ деганда, ойига 3-4 маротаба тадбир ва учрашувларга боришлар, буларнинг ҳаммаси ўтказган бир йиллик умримнинг ҳосилдор кунлари... Энг асосийси, депутатлик фаолиятимдаги сайловчиларимнинг дарду ҳасратлари, сўров ва талаблари, ҳафтада 4-5 та келган хатларга битилган жавоблар асосий вақтимни олди.
Аммо битмай қолган ишлар ҳам талайгина. «Поэзия и Проза» номли рус тилидаги, «Жонимнинг чечаги» («Ruhumun çиçеğи») номли турк тилидаги китоблар, «Йўргакдан аввал теккан дард» номли талқинлар китоби, «Шуур» номли рангли тасбеҳлар жамланган китобларим ҳали босмахонада.


– Янги йил байрами кайфиятини қандай яратасиз?


– Бундай кайфиятни фақат сени тушунадиган дилкашларинг билангина яратиш мумкин, холос. Табиийки, байрам яқинлашган сари байрамона тусга киради.


– Янги йил илҳоми…


– Менинг илҳомим ҳеч қачон байрамлар, тадбирлар ва турли саналарга бўйсунмаган, янги шеър ёзган куним – мен учун байрам.


– Шоира Фарида Афрўзнинг ҳаётида тугаб бораётган 2023 йил нимаси билан қадрли ва яна қандай сабоқлари бор.


– «Ўзни эҳтиётлаш» деган санъат бор. Мен бу борада ношуд, нўноқ ва муросасизман. Нимамни эҳтиёт қилишим керак? Илмимни, тажрибамни, ғайрат-шижоатимни, меҳримни, муҳаббатимни, севгимни эҳтиёт қилайми? Кимдан? Яқинларимданми, мени таниган, мени яхши кўрган, мени излайдиган, йўқлайдиганларимданми?! Шулар ҳақда кўп ўйлайман...


– «Ishonch» мухлисларига тилакларингиз.


– Биламизки, «Ishonch» газетасининг мухлислари давримиз ­зиёлилари, ойдинларидир. Келаётган Янги йил – мурод йили бўлсин. Жаҳонга бўй чўзаётган бу мўътабар ватан тупроғида яна улуғлар, яна азизлар, юртим, миллатим ­дейдиган қўрли, ҳамиятли инсонлар кўпаяверсин.
«Ishonch» ҳурфикрлиларнинг майдони бўлиб, ишонч билан яшайверсин.


Санобар МЕҲМОНОВА
суҳбатлашди


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
5/5

1

0

0

0

0

Қолдирилган изоҳлар (1)

Наргизахон Вахобова

03:56 | 17.12.2023

Биз сайловчилар Олий мажлис қонунчилик палатаси депутати Фаридахон Бўтаевага, Севимли шоирамиз Фарида Афрўзга сўнмас куч ғайрат шижоат, саломатлик ва албатта улкан зафарлар тилаймиз

Mақолага баҳо беринг
5/5

1

0

0

0

0

Мавзуга оид

Маданият ва маърифат
Маданият ва маърифат
Маданият ва маърифат
Маданият ва маърифат
Маданият ва маърифат