+31C

+31C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Тошкентда миллий терма жамоа ўйинлари учун 13 та йирик мухлислар майдони ташкил этилади

Спорт
176 11:16 | 16.06.2026 11:16

Тошкент шаҳри ҳокимлиги Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйинларини жонли томоша қилиш учун пойтахт бўйлаб катта экранлар ўрнатиладиган манзиллар рўйхатини эълон қилди.


Маълум қилинишича, махсус томоша майдонлари шаҳарнинг ҳар бир туманида ҳамда «Бунёдкор» стадионида ташкил этилади. Уларда миллий терма жамоа иштирокидаги баҳслар тўғридан-тўғри эфирда намойиш этилади.
Катта экранлар қуйидаги ҳудудларда жойлаштирилади:

— Бектемир тумани — «Роҳат» маҳалласи;
— Миробод тумани — «Фурқат» боғи;
— Мирзо Улуғбек тумани — Central Park истироҳат боғи;
— Олмазор тумани — «Ғалаба боғи»;
— Сергели тумани — Марказий хиёбон;
— Учтепа тумани — Seul Eco Park;
— Чилонзор тумани — «Ғафур Ғулом» боғи;
— Шайхонтоҳур тумани — «Анҳор-Локомотив» боғи;
— Юнусобод тумани — Юнусобод спорт мажмуаси;
— Яккасарой тумани — «Дўстлик» боғи;
— Янгиҳаёт тумани — INDEX Park;
— Яшнобод тумани — «Ашхобод» сайилгоҳи.

Энг катта мухлислар майдони «Бунёдкор» стадионида ташкил этилиб, у ерда бир вақтнинг ўзида 10 минг нафаргача мухлис миллий терма жамоани қўллаб-қувватлаши мумкин.


Ўзбекистон миллий терма жамоаси гуруҳ босқичидаги биринчи учрашувини 18 июнь куни соат 07:00 да ўтказади. Португалияга қарши баҳс 23 июнь куни соат 22:00 да, Конго ДР терма жамоасига қарши ўйин эса 28 июнь куни соат 04:30 да бўлиб ўтади.


Шунингдек, республика бўйлаб 208 та туман ва шаҳардаги мактабларда ҳам «Мухлислар майдони» ташкил этилади. Бу ерларда ўқувчилар, ота-оналар ва футбол ишқибозлари миллий терма жамоа ўйинларини катта экранлар орқали биргаликда томоша қилиш имкониятига эга бўлади.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Спорт
Кайфият фасли
0 2743 11:23 | 02.10.2023