+35C

+35C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Пора билан боғлиқ жиноятчилар муддатидан олдин озод этилмайди

Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашишни кучайтиришга қаратилган қонун Сенат томонидан маъқулланди. Ҳужжатга мувофиқ, пора олиш, пора бериш ҳамда пора олди-бердисида воситачилик қилиш жиноятларини содир этган шахсларга нисбатан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш тартиби қўлланилмайди.
55 18:33 | 13.06.2026 18:33

Қонун билан Жиноят кодексига “коррупцияга оид жиноятлар” атамаси киритилиб, ушбу тоифага мансуб ҳуқуқбузарликларнинг аниқ рўйхати белгиланмоқда. Бу эса қонунчиликдаги тушунмовчиликларни бартараф этишга хизмат қилиши таъкидланди.


Шунингдек, хизмат мавқеидан фойдаланиб содир этилган фирибгарлик учун жавобгарлик ҳам кучайтирилди. Эндиликда мазкур жиноят учун энг юқори жазо муддати 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилишни ташкил этади.


Қонун билан нодавлат ва хусусий ташкилотлар ходимларини пора орқали оғдириб олиш билан боғлиқ жиноятлар учун ҳам қатъийроқ жавобгарлик белгиланмоқда.


Бундан ташқари, Жиноят кодексининг бир қатор моддаларига “ғаразгўйлик ниятларида содир этиш” ҳолати жазони оғирлаштирувчи алоҳида белги сифатида киритилмоқда.


Ҳужжатда давлат молияси ва давлат харидлари соҳасидаги қонунбузилишлар учун маъмурий жазоларни кучайтириш, шунингдек, давлат бошқаруви тизимида вазифалар такрорланишининг олдини олишга қаратилган ўзгартишлар ҳам назарда тутилган.


Сенаторлар фикрича, мазкур қонун коррупция ва бошқа мансабдорлик жиноятларига қарши курашиш самарадорлигини ошириш, шунингдек, жазо муқаррарлигини таъминлашга хизмат қилади.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид