Қорақалпоғистонда “Ишонч” кунлари
10:33 | 20.11.2026
•108

Катталаштириш
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қорақалпоғистон кенгашида анъанавий “Ишонч кунлари” ўтказилди. Унда “Ишонч” ва “Ишонч-Доверие” газеталари бош муҳаррири ўринбосари Жаҳонгир Наҳанов, бўлим муҳаррири Алижон Абдураҳмонов, касаба уюшмаси фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Учрашувда нашрларнинг мамлакат медиа маконидаги ўрни, касаба уюшмалари тизимидаги янгиликлар, меҳнаткашлар ҳуқуқлари ва меҳнат қонунчилигидаги ўзгаришларни ёритишдаги аҳамияти таъкидланди.

Шунингдек, газеталар билан бир қаторда Ishonch.uz веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар орқали ахборот тарқатиш, ҳудудлардаги долзарб масалаларни кенгроқ ёритиш ҳамда муштарийлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Мақолага муносабат
Биринчи бўлиб овоз беринг
МАВЗУГА ОИД ХАБАРЛАР
14:55 | 20.11.2026
14:09 | 20.11.2026
15:42 | 19.11.2026
13:50 | 19.11.2026
13:44 | 19.11.2026







