+33C

+33C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Меҳнат кодексида муҳим ўзгариш: иш ташлаш тартиби белгиланди

Куни кеча тасдиқланган Қонун билан (ЎРҚ–1150-сон, 11.06.2026 й.) айрим қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
102 09:39 | 12.06.2026 09:39

Меҳнат кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра, агар яраштириш таомиллари орқали жамоавий меҳнат низосини ҳал қилишнинг иложи бўлмаса, меҳнат жамоаси иш ташлаш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.

Иш ташлашда қатнашиш ихтиёрийдир. Ҳеч ким иш ташлашда қатнашишга ёки унда қатнашмасликка мажбур қилиниши мумкин эмас.

Иш ташлашни эълон қилиш тўғрисидаги қарор ташкилот ходимларининг умумий йиғилишида қатнашаётган ходимларнинг 50 фоизидан кўпроғи ёқлаб берган овози билан қабул қилинади.

Қарор қабул қилиш иш ташлаш бошланишидан камида 1 ой олдин амалга оширилади.

Касаба уюшмаси қўмитаси иш ташлашни эълон қилиш тўғрисидаги қарор ҳақида иш берувчини қарор қабул қилинган пайтдан 1 иш кунидан кечиктирмай ёзма равишда хабардор қилиши керак.

Иш берувчи бўлажак иш ташлашни эълон қилиш тўғрисида ёзма хабарномани олган пайтдан эътиборан 1 иш кунидан кечиктирмай жамоавий меҳнат низоларини тартибга солиш бўйича давлат органларини ёзма равишда огоҳлантиради.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид