Валюта UZS
  • USD

    12 175.53-4.28

  • EUR

    14 151.6212.08

  • RUB

    155.08-1.65

+10C

+10C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+10c

  • Hozir

    +10 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Yakshanba, 08-March

+10C

  • Hozir

    +10 C

  • Yakshanba, 08

    +10 +20

  • Dushanba, 09

    +8 +20

  • Seshanba, 10

    +0 +20

  • Chorshanba, 11

    -1 +20

  • Payshanba, 12

    +1 +20

  • Juma, 13

    +3 +20

  • Shanba, 14

    +6 +20

  • Yakshanba, 15

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Косонда «Damas»портлади, натижада 3 та автомобилга зарар етди

Қашқадарё вилояти Косон туманида деҳқон бозорининг олдида қўйиб кетилган "Damas" русумли автомобил портлади.
79 19:41 | 07.03.2026 19:41

Ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг муносабати эълон қилинди. Унда келтирилишича, 7 март куни соат 10:30 атрофида Косон тумани «Янгиобод» маҳалласидаги Майманоқ–Косон чорраҳасида ҳаракатланмай турган «Damas» русумли автомашинага ўрнатилган сиқилган газ баллони техник носозлик сабаб чақнаган.


Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмагани, ёнғин ҳам келиб чиқмаганини маълум қилган вазирлик бошқа шахсларга етказилган моддий зарарларни очиқламаган.


"Ishonch.uz" мухбири воқеа жойига бориб, ҳолатни ўрганди. "Damas" русумли автомобилнинг газ баллони портлаши натижасида яқин атрофда ҳаркатланмай турган "Nexia 3","Nexia 2" ва "Nexia 1" русумли 3 та автомобил шикастланган.


"Nexia 2" русумли автомашинанинг ҳайдовчиси, деҳқон бозорига озиқ-овқат харид қилгани келганини, автоуловини йўл четига қўйганини, портлаш овози баланд чиққанини таъкидларкан, ҳар бир ҳайдовчи машинасини техник ҳолатини яхши сақлаши лозимлигини эслатиб ўтди.


Косон туман тиббиёт бирлашмаси масъуллари ҳолат юзасидан ҳеч бир фуқарога тан жароҳати етмагани, ушбу ҳолат юзасидан муассасага шошилинч мурожаатлар келиб тушмаганини маълум қилди.


Айни пайтда ҳолат юзасидан Косон туман ИИБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Баҳодир ҲАЛИМОВ,
“Ishonch.uz”


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид