Хоккейчиларимиз жаҳон чемпиони

Гонконгда шайбали хоккей бўйича жаҳон чемпионати III В дивизиони якунига етди.
Спорт
656 21:47 | 19.04.2026 21:47

Чемпионат Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли якунланди. Хоккейчиларимиз 5 та учрашувда музга тушиб барчасида ғалаба қозонишди:


  • Ўзбекистон — Монголия — 26:1.
  • Ўзбекистон — Филиппин — 28:3.
  • Ўзбекистон — КХДР — 20:3.
  • Ўзбекистон — Люксембург — 14:0.
  • Ўзбекистон — Гонконг — 9:4.

Шу тариқа, терма жамоамиз 5 та ўйинда рақиблар дарвозасига жами 97 та шайба киритди ва III B дивизион чемпионлигини қўлга киритди.


Қайд этиш керак, чемпион бўлган терма жамоамиз таркибининг асосини Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси хоккейчилари ташкил этади.


Энди келаси йил Ўзбекистон терма жамоаси хоккейчилари жаҳон чемпионатининг III A дивизионида иштирок этишади.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид