+32C

+32C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш
Ҳодиса
29 16:02 | 08.05.2026 16:02

Табиат биздан меҳр истайди


Шаҳар узра тутун, тўхтовсиз ҳаракатланаётган автомобиллар, қуриб бораётган дарахтлар…




Бундай манзара табиатнинг жим, аммо оғриқли сигнали. Бугун биз яшаётган юртимиз ҳам шундай ҳолатда. Савол туғилади: “Ер яшаяптими ёки биз сабаб бўғилиб боряптими?”



Ушбу аччиқ ҳақиқат пойтахтимиз Тошкентда ҳам бўй кўрсатмоқда. Ўтган йили октябрь ойида Тошкент ҳавосида PM2. 5 майда заррачалари миқдори меъёрдан 2,5 бараваргача юқори бўлгани қайд этилди. Бу инсон саломатлигини зарарли даражага олиб чиқди. Кейинги ойларда, яъни 20 ноябрда эса вазият янада оғирлашиб, кўрсаткичлар меъёрдан 3,4 баравар юқори даражага етгани қайд этилди. Мутахассислар бундай ҳолатни нафас йўллари касалликлари, аллергия, юрак-қон томир муаммолари ва умумий соғлиқ ёмонлашуви билан боғлашди. Ушбу кўрсаткич билан Тошкент ҳавоси дунёда энг ифлос шаҳарлар ТОП-5 га кирди.



Ер юзининг бу аҳволга тушиб қолгани асосан инсон омили билан боғлиқлигини англашимиз керак. Одамлар нега ўзлари истиқомат қилаётган ҳудудларга бунчалар бефарқ?..



Маълумотларга кўра, айнан куз ойларида кузатилган мазкур ҳолатнинг сабаби асосан табиий ва мавсумий омиллар билан изоҳланган. Ўзгидромет ташкилотининг директори Шерзод Ҳабибуллаев ўзининг расмий баёнотида кескин ҳарорат ўзгаришлари ва атмосфера инверсияси, ёғингарчилик етарли даражада бўлмагани ҳамда табиий чангланиш жараёнлари кучайиши ҳаво ўзгаришига асосий сабаб сифатида кўрсатилганини таъкидлаб ўтган.


2025 йил ноябрь ойида Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева пойтахтимиз Тошкентдаги экологик вазият бўйича йиғилиш ўтказиб, назоратни кучайтириш ва саноат корхоналарига фильтрлар ўрнатишни йўлга қўйди. У ўз нутқида “Экология масаласидан халқ жуда ҳам норози, вазиятни ўзгартириш давлатнинг халқ олдидаги масъулияти”, деган эди. Шунингдек, корхоналар давлатники ёки хусусий бўлишидан қатъи назар, экологик меъёрларга амал қилиши шарт эканини таъкидлаб, “Экология бу – маданият” тамойилини илгари сурганди.


Сув танқислиги рейтинги бўйича 2025-2026 йиллар статистикасига қараганда Ўзбекистон юқори хавфли ҳудудлар қаторида қолмоқда. Энг сўнгги маълумотларга кўра, жорий йилнинг апрель ойида давлатимиз бу рўйхатда 13-ўринга кўтарилган. Мамлакатда “сув стресси” кўрсаткичи 123 фоизга етган бўлиб, бу керагидан кўпроқ сув сарфланаётганини англатади.


Айни ҳолатлар жуда катта салбий ўзгаришларга олиб келмоқда. Кўплаб инсонлар ҳудди шу экологик тизимдаги муаммолардан азият чекмоқда. Аслида эса ҳаммаси ўз қўлимизда ва эътиборимизда. Чунки у табиат биздан катта нарса сўрамайди – фақат уни асрашимизни истайди. Бугунги ҳар бир кичик ҳаракат эртанги мусаффо ҳаво гаровидир.
Нохуш ҳолатларнинг олдини олиш учун ҳаммамиз биргаликда ҳаракат қилишимиз турли чоралар кўришимиз керак. Бунда давлат сиёсати ҳал қилувчи рол ўйнайди. Назоратни кучайтириш, экологик қонунларни такомиллаштириш ва “яшил” лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш энергияни тежаш, чиқиндиларни қайта ишлашни янада кенгайтиришни муҳим ечимлардан ҳисобланади.


Шаҳризода ЗОҲИРОВА,


ЎзДЖТУ талабаси


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ҳодиса
Ҳайратланарли
0 3977 10:00 | 04.11.2023
Ҳодиса
Ҳодиса