“Ҳар куни 6,5 минг одам эрталаб ишга кетиб, кечга уйига қайтиб келмайди” — мутахассис
Бутунжаҳон муносиб меҳнат куни муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясида “Муносиб меҳнат— муносиб ҳаёт асосидир” мавзуида конференция ташкил этилди.
Тадбирда дунёда ва юртимизда муносиб меҳнат шароитларини яратиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳамда ечимини кутаётган муаммолар ҳақида сўз юритилди. Мутахассислар ишчи-меҳнаткашларнинг ҳаётига хавф солаётган муаммолар ҳақида ҳам фикр билдиришди. Жумладан, конференцияда сўзга чиққан Касаба уюшмалари Федерацияси бўлим мудири Нодира Ғоибназарованинг айтишича, бугун дунёда 8 миллиарддан ортиқ аҳоли бўлиб, уларнинг 3 миллиарддан ортиғи мунтазам иш ўрнига эга. Халқаро меҳнат ташкилотининг ахборотига кўра, дунёда ҳар куни 6,5 минг одам эрталаб ишга кетиб, кечқурун уйига қайтиб бормаяпти. Муносиб меҳнат шароитлари яратилмагани, иш жойлардаги хавф-хатарлар сабабли бахтсиз ҳодисалар содир бўлмоқда. Бир йилда бундай кўнгилсиз ҳолатлар 317 миллионта қайд этилиб, афсуски, уларнинг 200 миллиондан ортиғи ўлим билан якун топмоқда.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0