Валюта UZS
  • USD

    12 768.26-62.87

  • EUR

    14 400.04-142.76

  • RUB

    162.631.56

+21C

+21C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+21c

  • Hozir

    +21 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 30-May

+21C

  • Hozir

    +21 C

  • Juma, 30

    +21 +20

  • Shanba, 31

    +21 +20

  • Yakshanba, 01

    +20 +20

  • Dushanba, 02

    +23 +20

  • Seshanba, 03

    +22 +20

  • Chorshanba, 04

    +22 +20

  • Payshanba, 05

    +25 +20

  • Juma, 06

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Шифохоналарда мажлисбозлик қачон тугайди?

53-сонли оилавий поликлиника пойтахтнинг Марказ -5 аҳолисига хизмат кўрсатади. Университетимиз шу ҳудудда жойлашгани сабабли талабалар ҳам тиббий кўрикдан ўтиш учун айнан мазкур масканга йўналтирилади. Шу боис менда ҳам бу муассаса фаолияти билан бевосита танишиш имкони туғилди.
Жамият
388 14:44 | 28.05.2025 14:44

Соғлиғимдаги кичик, аммо сезиларли оғриқ мени шифо масканига олиб келди. Аслида муаммонинг катта-кичиги бўлмайди.


Қабулхонада уч нафар ҳамшира ўтирган экан. Уларнинг биринчиси мен киришим билан телефонини қулоғига тутди. Иккинчиси овқатланиш билан овора. Омадим бор эканки, учинчиси бирор ишга уринмай туриб йўлланмани беришга улгурдим. Шу тариқа 2-қават, 22-хонага йўл олдим.


Навбат катта эмасди. Шифокор русийзабон, хушмуомала, тажрибали экани билиниб турарди.


Текширувдан сўнг у мени яна бир мутахассис — жарроҳга юборди. Манзил: 1-қават, 14-хона. Қабул вақтлари ҳар сешанба 8:00 дан 13:30 гача. Аммо соат 10:40 бўлганига қарамасдан хона қулф. Ҳамширалар ҳолатни хурсандчилик билан изоҳлади: “Мажлисга кетган”.


Ёнимда кутаётган беморларнинг айтишига қараганда бу одатий ҳол. Итнинг ўлими – отнинг байрами дегандай, шифокорнинг келмагани ҳамшираларга байрам.


Кутаётиб, зерикмаслик учун эшиклардаги ёзувларни ўқидим. “Коррупцияга қарши биргаликда курашамиз”, “Коррупцияга барҳам берамиз” каби шиорлар ёзилганди. Беморга бефарқлик, мажлислар, қоғозбозлик — булар коррупциядан камми?


Иш вақти 6 соат бўлса, ундан ярми йиғилишга, яна қанчаси ҳужжат тўлдиришга кетса, беморларга қанча ва қачон вақт қолади? Гўёки бу жой шифохона эмас, вақт ўтказиш марказига айланиб қолгандай таассурот қолдирди менда.


Шифокор қуроли — шприц ёки скальпел эмас. Унинг меҳри, эътибори, ширин муомаласи, бемор учун энг катта даводир. Аммо бу ерда бундай фазилатлардан асар ҳам йўқ. Нафақат мутахассисда, балки унинг ёнидаги ҳамшираларда ҳам.


Шифокорликни танлаган инсон у билан боғлиқ масъулиятни ҳам қабул қилган бўлиши, Гиппократ қасамини унутмаслиги шарт. Бу касбда меҳрсизлик, бефарқлик — кечирилмас гуноҳ.


Иш вақти 13:30 гача экан. Шифокор етишмовчилиги алоҳида масала.


Айримлар шифокорликни фақат оқ халат кийишдан иборат, деб билади, аммо бу фидокорлар касби. Оқ халат — масъулият рамзи.
Ҳамшираларнинг ҳам эътибори қаерда “шашликли нон” борлигида эмас, беморларда бўлиши шарт. Қоғозлардаги шиорлар “коррупцияга қарши курашайлик” яхши, албатта. Аммо биринчи ўринда мажлисбозлик, бефарқлик, қоғозбозлик каби “ички иллат”ларга қарши кураш бўлиши адолатдан бўларди.


Айтганча, соат 12:40. Жарроҳ ҳали ҳам келмаган...


Саид Амирхон Бурхон,
Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети талабаси


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

1

0

0

0

0

Қолдирилган изоҳлар (1)

Жамолиддин

16:30 | 28.05.2025

Кам булманг! Жуда огрикли масалани ёзибсиз

Mақолага баҳо беринг
0/5

1

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 4104 16:57 | 05.08.2023