Валюта UZS
  • USD

    12 593.7790.78

  • EUR

    14 698.19213.48

  • RUB

    158.492.55

+30C

+30C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+30c

  • Hozir

    +30 C

  • 12:00

    +33 C

  • 13:00

    +34 C

  • 14:00

    +35 C

  • 15:00

    +36 C

  • 16:00

    +36 C

  • 17:00

    +35 C

  • 18:00

    +35 C

  • 19:00

    +32 C

  • 20:00

    +28 C

  • 21:00

    +26 C

  • 22:00

    +25 C

  • 23:00

    +24 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 08-August

+30C

  • Hozir

    +30 C

  • 12:00

    +33 C

  • 13:00

    +34 C

  • 14:00

    +35 C

  • 15:00

    +36 C

  • 16:00

    +36 C

  • 17:00

    +35 C

  • 18:00

    +35 C

  • 19:00

    +32 C

  • 20:00

    +28 C

  • 21:00

    +26 C

  • 22:00

    +25 C

  • 23:00

    +24 C

  • Juma, 08

    +30 +20

  • Shanba, 09

    +33 +20

  • Yakshanba, 10

    +34 +20

  • Dushanba, 11

    +34 +20

  • Seshanba, 12

    +35 +20

  • Chorshanba, 13

    +30 +20

  • Payshanba, 14

    +32 +20

  • Juma, 15

    +34 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Митти даҳо: саккиз яшарлигида NASA`да ишлаган бола

Бу болакай ўз вақтида “сайёранинг энг ақлли одами” деб ҳам аталганди. Вундеркинд Ким Ун Ён икки ёшида тўртта тилни билган, биринчи китобини уч ёшида ёзган ва беш яшарлигида омма олдида маърузалар ўқиган. Жанубий кореялик бола 8 баҳорни қаршилаган даврида бошлаб NASA`да ҳам ишлаган. Аммо у ҳам кўпчилик вундеркиндлар каби улғая боргач, фаолияти сўна бошлади. Вояга етганида эса ҳаёти бутунлай ўзгариб кетди.
670 10:16 | 03.08.2025 10:16

Халқимизда олманинг тагига олма тушади деган ибора бор. Бўлажак митти даҳо 1962 йил 8 мартда зиёли муҳитда, университет ўқитувчилари оиласида туғилганди. Унинг отаси Ким Су Сон Ханянг университетида физика профессори, онаси Ю Мюнг Хюн эса Сеул миллий университетида тиббиёт талабаларига дарс ўтган. Бошиданоқ Ким Ун Ён тенгдошларидан ажралиб турарди. Мисол учун, у туғилгандан кейин уч ойдан камроқ вақт ўтгач, тахминан 80 кундан кейин юра бошлади. Юз кундан кейин унинг 19 тиши бор эди: болаларни тарбиялаган ҳар бир киши бу қанчалик эрта ривожланиш эканлигини тушунади. 4 ойлигида мўъжизавий бола ўз она тилида гапира бошлади ва 6 ойлигида у ота-онаси билан ишончли тарзда мулоқот қилди. Шу билан бирга, унинг ота-онаси махсус ривожланиш дастурлари, нутқ, хотира ва интеллектни ўргатиш орқали у билан алоҳида шуғулланмаганликларини даъво қилишган.


— Боламнинг ухлаш вақти бўлса-да, ўз беланчагида ўтирганини кўрдим. Мен уни силаб, ўпдим ва устига кўрпани ёпдим. Қайтаётганда эшик олдида ноодатий товушларни эшитдим – ортга қайтдим ва у мен билан гаплашмоқчи эканлигини тушундим! — дея ҳикоя қилади чақалоқнинг онаси. Ёш истеъдод шу тарзда биринчи сўзларини талаффуз қилганди. Воқеадан бир неча ҳафта ўтгач, бола ўқий бошлади. 2 ёшида у аллақачон тўртта тилни ўрганиб олди: корейс, япон, немис ва инглиз. Кейин у VI асрда яратилган, 1000 хил иероглифлардан иборат бўлган “Минг белги”ни ўрганди.


Уч ёшида бола аллақачон математик масалаларни қандай ечишни билар эди. Шу билан бирга, ота-онаси унинг инглиз ва немис тилларида хаттотлик ва ўз расмлари билан 247 бетлик иншолар тўпламини нашр эттирдилар. Тўплам бестселлер ва ноёб китобга айланди. 5 ёшида Ун Ён аллақачон дифференциал тенгламаларни тушунган. Иншо ёзиб, ўша йили Лос-Анжелесдаги Грант ўрта мактабига имтиҳонлардан ўтди ва у ҳақида Look журналида мақола чоп этилди.


Мақоладан кейин у мактабдан хат олди ва у ҳеч қандай имтиёзларсиз тестлардан ўтиб, ўқишга киришга муваффақ бўлди. Ўша пайтда у ҳали Америкага кўчиб ўтиш ҳақида ўйламаган эди: аммо отаси уни Ханянг университетида физика бўйича маърузаларига олиб бора бошлади. Бола университетда вақт ўтказишни яхши кўрарди, чунки у уйда ўтирганда изланувчан олим ва ўқитувчи отасини деярли кўрмасди. Беш ёшида Ким Япониянинг Fuji телевидениесига чиқишга таклиф қилинди ва у ерда мураккаб дифференциал ва интеграл тенгламаларни ечиш орқали томошабинларни ҳайратга солди. Унинг болалигида кетма-кет бир нечта бундай телекўрсатувлар суратга олинган. “Мен ёлғиз эдим. Ҳеч ким менинг дўстим эмас эди. Кўрсатувлардан кейин мен спорт билан шуғулланардим ёки ўзим ёқтирган нарса билан вақт ўтказишим мумкин эди, лекин менга ҳамроҳлик қиладиган ҳеч ким йўқ эди, ҳамма катталар эди ва у ерда болага жой йўқ эди”, - деб кейин афсус билан эслайди вундеркинд бола.


Лекин барибир Япония телевидениесидаги чиқишлари унга дастлаб Осиёда, кейин эса бутун дунёда шон-шараф келтирди.


8 ёшида Ким Ун Ён келажакда космик соҳада ишлаш ниятида АҚШнинг Колорадо университетига ядро физикаси бўйича ўқишга таклиф қилинди. Кузатувчиларнинг таъкидлашича, кичкина даҳо Штатларга келишдан олдин фақат Япония телевидениесидаги чиқишлари учун уйини тарк этган эди. Ун Ён 8 ёшдан 16 ёшгача NASA`да ўқиган ва ишлаган, коинотга ракеталарни учириш учун зарур бўлган ёқилғи миқдорини ҳисоблаб чиққан. У билан машғулотларда қатнашган талабалар нафақат ўзидан катта, балки ўзга давлат ва маданият вакиллари ҳам эди. Кимнинг хотираларига кўра, уни қўрқитишмаган, лекин улар бола билан ҳам деярли мулоқот қилишмаган. Ўзининг камдан-кам бўш соатларида бола ўзини хаттотлик билан чалғитди, чизди, ўқиди, лекин кўнгилочар нарсаларга деярли вақт сарфламасди.


– Мен робот каби яшардим. Эрталаб тураман, тенгламалар ечаман, овқатланаман, эртаси куни эса ҳаммаси бошидан такрорланарди – Ким ўз ҳаётининг Америкада кечган даври хотиралари ҳақида шундай фикр билдирганди. 1977 йилда, Ким 14 ёшда бўлганида, унинг IQ даражаси синовдан ўтказилди ва натижаларга кўра, у 210 балл билан сайёрадаги энг ақлли одам сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди. Таққослаш учун, Стивен Хокингнинг IQ даражаси 160 га тенг бўлган. Бироқ, 1982 йилда Китоб ташкилотчилари IQ текшириш тизимини ва мезонларини ўзгартиришга қарор қилишди ва 1989 йилда улар бундай ёзувларни ёзишни бутунлай тўхтатдилар. Номзодлар турли тизимлардан маълумотлар орқали келганлиги сабабли, “ким энг ақлли” эканини объектив ўлчаш жуда қийин бўлиб чиқди ва қиёсий тестлар вақти-вақти билан ҳар хил натижаларни кўрсатди.


Ўн саккиз ёшга тўлиши арафасида Ким Ун Ён тўсатдан NASA ташкилотини тарк этишга ва АҚШдан Жанубий Кореяга қайтишга қарор қилди. Ўшанда у бу қарорга батафсил изоҳ бермаган. Кейинчалик, вундеркинд бола ОАВга бу қарорга қуйидаги сабаблар таъсир қилганини айтди: чарчаш, уйни соғиниш ва унинг иши фойдали эканлигига ишончи комил эмаслиги ва деярли ҳеч қандай натижа кўрмаганлиги. Ким Ун Ён ватанига келгач, 18 ёшли ҳеч қандай маълумотга эга бўлмаган йигитга айланиб қолди. Кореяда ишлаш учун у шон-шуҳратдан қатъи назар, ўқишни тугатганлиги тўғрисидаги сертификатларни олиши керак эди. Аввалига у Сеулда қолишни хоҳлади, лекин у имтиҳонлардан ўта олмай, ўзини оммавий ахборот воситаларидаги сарлавҳалар марказидан топди: улар тинимсиз “Даҳога нима бўлганини қаранг” дея ёзарди. Йигитнинг 10 йил давомида бошқа давлатда яшаганини, бошқа тилда гаплашганини ва қайтиб келгач, дарҳол барча синовларни тайёрланмасдан, талаба сифатида топширишга ҳаракат қилганини ҳеч ким ҳисобга олмади. Ўзини йўқотган Ким Ун Ён Чунгбук провинциясидаги Чеонгжу шаҳрига йўл олди.


Чунгбук вилоятида у икки йил ичида бошланғич, ўрта ва олий таълимни тамомлаган. Кимнинг сўзларига кўра, бу унинг ҳаётидаги энг қизиқарли давр бўлган. Йигит шаҳарда дўстлар орттирди, спортга, сайрга, ижодга кўп вақт ажратди. Кейин Ким Чунгбук Миллий университетига ўқишга кирди, у ерда қурилиш муҳандислиги бўйича таҳсил олди ва PhD даражасига эришди. Ўқишни тамомлагач, у дарҳол вилоятни ривожлантириш ва ободонлаштириш билан шуғулланувчи Chungbuk Development Corporation компаниясига дизайнер бўлиб ишга кирди.


Бошида қайноқ ўтган умр шувиллаб кетаверди. Ниҳоят тинчлик ва оддий соҳада қўним топди – 2014 йилда эса Кёнги провинциясидаги Шинхан университети профессори ва Шимолий Кёнги тараққиёт тадқиқот маркази вице-президенти бўлди. 51 ёшга келиб, ниҳоят у оддий одамга айланиб қолди.


Жанубий Кореяда кўпчилик Ким Ун Ённи адашган даҳо, умидларни оқлай олмаган вундеркинд бола деб атайди. Аммо ўз орзуларини эмас, балки бировнинг орзуларини рўёбга чиқаришга ҳаракат қилиш ақл-заковат белгиси эмас, дейди профессор Ким. У ҳозирда матбуотда кам кўринади, ҳатто ўз оиласи ҳақидаги маълумотларни ҳам сир тутиб келади.


Лекин маълумотларга кўра, унинг икки нафар ўғли бор. Улар оталари каби юлдузли болаликни бошдан кечирмаган ва афтидан Кимнинг ўзи ҳам шуни истаган бўлиши мумкин.


Аброр Зоҳидов


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид