Валюта UZS
  • USD

    12 593.7790.78

  • EUR

    14 698.19213.48

  • RUB

    158.492.55

+30C

+30C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+30c

  • Hozir

    +30 C

  • 12:00

    +33 C

  • 13:00

    +34 C

  • 14:00

    +35 C

  • 15:00

    +36 C

  • 16:00

    +36 C

  • 17:00

    +35 C

  • 18:00

    +35 C

  • 19:00

    +32 C

  • 20:00

    +28 C

  • 21:00

    +26 C

  • 22:00

    +25 C

  • 23:00

    +24 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 08-August

+30C

  • Hozir

    +30 C

  • 12:00

    +33 C

  • 13:00

    +34 C

  • 14:00

    +35 C

  • 15:00

    +36 C

  • 16:00

    +36 C

  • 17:00

    +35 C

  • 18:00

    +35 C

  • 19:00

    +32 C

  • 20:00

    +28 C

  • 21:00

    +26 C

  • 22:00

    +25 C

  • 23:00

    +24 C

  • Juma, 08

    +30 +20

  • Shanba, 09

    +33 +20

  • Yakshanba, 10

    +34 +20

  • Dushanba, 11

    +34 +20

  • Seshanba, 12

    +35 +20

  • Chorshanba, 13

    +30 +20

  • Payshanba, 14

    +32 +20

  • Juma, 15

    +34 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

МАҚСАД НЕЧОҒЛИҚ МАНТИҚЛИ

Сенатда қабул қилиниши рад этилган қонун ҳақида халқона хулосалар
327 14:16 | 07.08.2025 14:16

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида Қонунчилик палатаси томонидан маъқуллаш учун юборилган бир қатор қонунлар атрофлича муҳокама қилинди. Уларнинг аксарияти маъқулланди, қайтарилгани ҳам бўлди. Хусусан «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига аҳолига тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмига кирадиган хизматларни кўрсатиш, шунингдек, тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг касбий фаолиятини амалга ошириш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонун Сенат томонидан маъқулланмади.


Нега?


Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис Сенати биринчи ялпи мажлисида сенаторлар олдига қўйган вазифалардан бири қонунларнинг ҳаётий бўлиши ва бевосита ишлашига эришиш масаласи эди. Шу билан бирга, уларнинг мавжуд қонунчиликка мувофиқ бўлиши, жамиятдаги тегишли масалаларни ҳал этиши, тартиб-таомилларни енгиллаштириши, қулайлаштириши каби мезонларга жавоб бериши ҳам зарурлиги таъкидланганди.


Айни шу талаблардан келиб чиқиб, Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси томонидан юқоридаги ҳужжат мутасадди идоралар, тегишли экспертлар билан атроф лича муҳокама қилингач, уни қабул қилишни рад этиш масаласи юзага чиқди.


Гап нимада?


Қонун билан «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Қонуннинг 41-моддаси қайта таҳрир этилиб, унинг:


биринчи қисмида: тиббиёт ва фармацевтика фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига ўзига тиббиёт соҳасида олий, ўрта махсус ёки профессионал таълим, шу жумладан, касб-ҳунар коллежларида таълим олганлик тўғрисидаги диплом берилган ва давлат рўйхатидан ўтказилган шахслар эга бўлиши;


иккинчи қисмида: тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш берилган малака тоифаси бўйича автоматик равишда амалга оширилиши;


учинчи қисмида: тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланиши назарда тутилмоқда.


Шунингдек, «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг 21-моддаси учинчи ва тўртинчи қисмлари қайта таҳрир этилиб, унда:


дорихона мудири олий тиббий ёки олий фармацевтика маълумотига эга бўлиши ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтиши кераклиги;


дорихона филиалининг мудири тиббий ёки фармацевтика маълумотига эга бўлиши ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтиши кераклиги белгиланмоқда.


Аммо ушбу нормаларни ишлаб чиқишда қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари инобатга олинмаган. Жумладан:


«Таълим тўғрисида»ги Қонуннинг 40-моддаси олтинчи қисмида давлат томонидан тасдиқланган намунадаги таълим тўғрисидаги ҳужжат тегишли мутахассислик ва касб бўйича ишлаш ҳуқуқини бериши мустаҳкамланган.


Шунингдек, «Маъмурий тартибтао миллар тўғрисида»ги Қонуннинг 2-моддасида махсус маъмурий тартиб-таомилларни белгиловчи қонунчилик жисмоний шахсларнинг ҳолатини ёмонлаштирмаслиги кераклиги, 12-моддасида эса, манфаатдор шахсларга мажбуриятлар орқали қийинчилик туғдириш, фақат расмий қоидалар ва талабларга риоя этилиши мақсадидагина уларга ҳуқуқлар беришни рад этиш ёки уларнинг ҳуқуқларини бошқача тарзда чеклаш маъмурий органларга тақиқланиши назарда тутилган.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йилдаги 5505-сонли Фармони билан тасдиқланган Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясининг 7-бандида тўғридан-тўғри амал қилувчи қонунларни ларни қабул қилишнинг самарали механизмларини жорий этиш назарда тутилган. Шунингдек, «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси тўғрисида»ги қонуннинг 14-моддасида маъмурий тартиб-таомилларнинг мавжуд эмаслиги – маъмурий тартиб-таомиллар билан боғлиқ бўлган коррупцияни келтириб чиқарувчи омиллар жумласига киритилган.


Юқоридагиларга кўра, тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказишнинг асосий қоидаларини Қонун даражасида белгилаш, шу жумладан: тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш мақсади, асослари, рўйхатдан чиқариш асослари, бу ҳаракатларнинг оқибатлари;


рўйхатдан ўтказиладиган субъектлар, шу жумладан, Ўзбекистон ҳудудидаги тиббиёт ва фармацевтика ташкилотларида фаолият юритаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар; рўйхатдан ўтказадиган ваколатли орган, унинг ушбу йўналишдаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари;


рўйхатнинг очиқ бўлиши, ундан аҳоли томонидан фойдаланилиши ва бош қа масалаларни киритиш лозим.


Шунингдек, Қонуннинг 41-моддасига мувофиқ, ўз касби бўйича 3 йилдан кўп узлуксиз ишламаган тиббиёт ходимларининг тегишли фаолият билан шуғулланишига тегишли таълим ташкилотларида қайта тайёргарликдан ўтганидан ёки уларга малака тоифаси берилганидан кейин йўл қўйилиши назарда тутилмоқда.


Бироқ амалдаги Меҳнат кодексининг 502-моддаси бешинчи қисмида агар шифокорнинг мутахассислиги бўйича иш стажида 3 йил ёки ундан ортиқ танаффус мавжуд бўлса, шифокор ўз касбий фаолиятини қайта бошлашдан олдин аввалги йилларда олинганлиги тўғрисида ҳужжат билан тасдиқланган мавжуд базавий, асосий ёки қўшимча мутахассисликка мувофиқ ихтисослашув курсларидан ўтиши шартлиги белгиланган.


Кўриниб турибдики, мазкур қонуннинг 41-моддаси ва Меҳнат кодексининг 502-моддасини ўзаро мувофиқлаштириш зарурати бор.


Мана шуларни инобатга олиб сенаторлар мазкур қонун юзасидан Қонунчилик палатаси билан келишув комиссияси тузиш қарорини маъқулладилар.


Бу нимани англатади? Қонунчиликдаги ҳар бир ўзгариш жамиятда у ёки бу соҳанинг ривожланишига, унда инобатга олинмаган қирраларни аниқлаштириш ва улар бўйича тартиб-таомилларни белгилашга қаратилган бўлиши лозим.


Шу билан бирга, янгилик ва ўзгартиришлар соҳада янги муаммолар, қўшимча бюрократик тўсиқларни туғдирмаслиги, киритилаётган ҳар бир янги тартиб ўзини оқлаши лозим. Мазкур қонунга нисбатан эса саволлар етарли. Олайлик, тиббий олий маълумотга эга бўлган мутахассиснинг қўшимча давлат рўйхатидан ўтказилиши талаби бир қарашда бу йўналишдаги таълим муассасасига нисбатан ишончсизлик белгиси сифатида баҳоланиши мумкин. Ваҳоланки, бу ишончсизликни бартараф этиш ҳукуматнинг рўйхатдан ўтказиш комиссияси зиммасига юкланиши нечоғлиқ мантиқли?


Аслида бу ишончсизлик замирида тиббий таълимга ишончсизлик бўй кўрсатмоқда. Унда тиббий мутахассислар етиштираётган муассасаларнинг таълим сифати, диплом бериш олдидан имтиҳонларнинг янада шаффофлантирилиши, қолаверса, тиббиётдек инсон ва жамият учун ўта муҳим йўналишга талабаликка қабул қилишда суперконтрактларни бекор қилиш йўли билан ҳал этиш, курашиш мантиқан тўғри бўлмайдими?


Сенатнинг рад этиш қарорини халқона тилга ўгирганда, худди шундай саволлар юзага келади.


Ҳусан ЭРМАТОВ,
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид