Мажбурий ижро бюроси тарихида ҳозирча энг йирик алимент тўлови - Нукусда 2,2 млрд. сўм ундирилди
Фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор А.Б.дан унинг собиқ турмуш ўртоғининг фойдасига фарзандининг таъминоти учун у вояга етгунига қадар алимент ундириш белгиланган.
Ижро ҳаракатлари давомида, қарздор Мажбурий ижро бюроси Нукус шаҳар бўлимига келиб, фарзанди 18 ёшгача тўлгунга қадар тўлаши лозим бўлган алимент пулларини олдиндан тўлаш истагини билдирган.
Шунда давлат ижроси томонидан қарздорга фарзанди вояга етгунига қадар тўланиши лозим бўлган алимент пулларини олдиндан тўлаши мумкинлиги тушунтирилган ва келгуси 13 (ун уч) йил давомида тўлаши лозим бўлган алимент пуллари ҳисоблаб чиқилган бўлиб, у 2 миллиард 270 миллион 812 минг сўмни ташкил этган.
Шундан кейин ундирувчи МИБ Нукус шаҳар бўлимига келиб, ҳисоблаб чиқилган 2 млрд. сўмдан ортиқ алимент пулларини собиқ турмуш ўртоғидан олганлигини маълум қилиб, тилхат тақдим қилган.
Эътиборли жиҳати, ушбу алимент учун тўланган сумма Бюро тарихида ҳозирча энг йирик миқдордаги тўлов бўлиб қолмоқда.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0