
Нуротадаги сирли булоқ — “Чашма”
Нурота тоғлари бағрида асрлар синовидан ўтиб, бугунгача ўз жозибасини сақлаб келаётган бир маскан бор — “Чашма”.











Навоий вилоятининг Нурота туманида жойлашган мазкур мажмуада табиат, тарих ва маънавият бир нуқтада уйғунлашади. Маскан марказидаги мусаффо булоқ суви йил бўйи барқарор ҳароратда оқиб, зиёратчилар ва сайёҳларни ўзига чорлайди.
Булоқдаги балиқлар эса халқ орасида муқаддас саналади. Уларга озор етказиш азалдан қораланган. Тиниқ сув, сокин муҳит ва қадимий иншоотлар “Чашма”га ўзига хос файз бағишлайди.
Мажмуа ҳудудида сақланиб қолган қадимий масжид ва тарихий ёдгорликлар Нуротанинг бой ўтмиши ҳақида сўзлайди. Бугун бу ерга нафақат зиёратчилар, балки юрт тарихи ва табиатига қизиққан сайёҳлар ҳам ташриф буюрмоқда.
“Чашма” — кечмишдан бугунгача етиб келган маънавий мерос. Унинг ҳар бир тоши, ҳар бир томчи суви ўзига хос бир ҳикояни сўзлайди.
Ishonch.uz мухбири Умид Худойқулов Нурота туманидаги “Чашма” мажмуасида бўлиб, масканнинг ўзига хос манзараларини фотосуратларга муҳрлади.

Умид Худойқулов
«Ishonch.uz» фотохизматининг махсус фотомухбири томонидан тайёрланган фоторепортажлар тўплами.
Репортаж тафсилотлари:











Бошқа фоторепортажлар

Меҳнат жамоалари спорт майдонида
Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан 18-20 сентябрь кунлари “SOKOL” спорт-соғломлаштириш мажмуасида VII тармоқ Спартакиадаси ўтказилди.

Фоторепортаж: Кармана далаларида кунгабоқарлар
Кармана тумани далаларида кунгабоқарлар қийғос гуллаган. Сариқ гуллар офтоб нурида очилиб, далаларга ўзгача кўриниш бермоқда.

“Меҳрибон” ёстиқ ва қуроқдўзлик ёхуд унутилаётган қадриятлар ҳақида фотоҳикоя
Ўзлик ва қадриятларнинг йўқолиб бориши миллатни емирувчи жараёндир. Ўзбек халқи қирқ кечаю қирқ кундуз тўй қиладиган, ҳашаматсевар халқ экани рост, бироқ асрлар оша яшаб келаётган ва чуқур маъно ташийдиган баъзи урф-одат ҳамда қадриятлар миллат илдизининг янада мустаҳкам бўлишига, ёшларда миллий анъаналарга нисбатан меҳр уйғонишига сабабчи бўлади.

