Тошкентда инсон аъзоларининг ноқонуний олди-сотдиси билан шуғулланган эр-хотин қўлга олинди
Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаменти Тошкент шаҳри ҳудудида инсон аъзолари ва тўқималарининг ноқонуний олди-сотдиси билан шуғулланувчи шахсларни қўлга олинди.
Аниқланишича, муқаддам Жиноят кодексининг 277-моддаси иккинчи қисми билан судланган, 1989 йилда туғилган фуқаро турмуш ўртоғи билан биргаликда ўзаро жиноий тил бириктириб, осон пул топиш мақсадида инсонларда раҳм уйғотувчи видеолар тайёрлаб, интернет саҳифаларига жойлаб борган.
Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида мазкур шахс ижтимоий тармоқлар орқали инсон аъзолари ва тўқималарининг ноқонуний олди-сотдиси билан мунтазам равишда шуғулланиб келгани, мижозларни операция қилиш учун Тожикистон Республикасининг Душанбе шаҳридаги “Истиқлол” клиникасига олиб бораётгани маълум бўлди. Шунингдек, у ўзининг ҳам буйрак кўчириш операциясини амалга оширгани ва бу жиноий фаолиятни ташкил этишда унга кўмаклашган шахслар аниқланди.
Улар орасида Telegram, Instagram ва YouTube ижтимоий тармоқларида канал юритувчи шахс ҳам ушбу жиноий ҳаракатларга яқиндан ёрдам бериб келгани маълум қилинди.
Мазкур ҳолат юзасидан инсон аъзоларининг ноқонуний олди-сотдиси билан шуғулланган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 133¹-моддаси иккинчи қисмига асосан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0