Валюта UZS
  • USD

    12 132.48-5.38

  • EUR

    14 360.00-19.72

  • RUB

    159.090.96

+13C

+13C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+13c

  • Hozir

    +13 C

  • 23:00

    +12 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 19-February

+13C

  • Hozir

    +13 C

  • 23:00

    +12 C

  • Payshanba, 19

    +13 +20

  • Juma, 20

    +14 +20

  • Shanba, 21

    +6 +20

  • Yakshanba, 22

    +9 +20

  • Dushanba, 23

    +10 +20

  • Seshanba, 24

    +10 +20

  • Chorshanba, 25

    +7 +20

  • Payshanba, 26

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Талабаларга ҳам суюнчи пули бериладими?

303 09:03 | 18.02.2026 09:03

Ижтимоий тармоқларда талабаларга ўқиш жойидан ҳам “суюнчи пули” берилади, деган хабарлар тарқалмоқда. Шу маълумот асослими?


Саволга ҳуқуқшунос Муҳаммадамин Каримжонов жавоб беради.

— Бу хабарлар ҳеч қандай ҳуқуқий асосга эга эмас
Сўнгги вақтларда талабалардан шу мазмунда кўплаб саволлар келиб тушмоқда. Бу ҳақда аввал ҳам тушунтириш берилган. Оддий қилиб айтганда, талабаларга ўқиш жойидан бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақа — яъни “суюнчи пули” тўланмайди. Шунинг учун таълим муассасаларига бу масалада мурожаат қилиб, уларни ортиқча овора қилишга ҳожат йўқ. Талабалар учун алоҳида “суюнчи пули” назарда тутилмаган.


Нега бундай хабарлар тарқалмоқда?


Бунга сабаб — аввал амалда бўлган айрим ҳуқуқий нормалардир. Жумладан, “Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 80-бандига кўра, ишлаётган аёлларга, шунингдек ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда олий, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълим муассасаларида, магистратура, аспирантура, клиник ординатура ва докторантурада таҳсил олаётган аёлларга бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақа иш ёки ўқиш жойидан тўланиши белгиланган эди.
Бироқ мазкур ҳужжат 2024 йил 27 август куни ўз кучини йўқотган.


Ҳозирги тартиб қандай?


Бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақа аёлнинг ўқиши ёки ишлашидан қатъи назар, Вазирлар маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сон қарори асосида тўланади.


Мазкур қарорнинг 4-иловаси — “Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти” 9-бандига мувофиқ:


ФҲДЁ бўлимидан маълумотлар ахборот тизимига келиб тушгач,
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақани автоматик равишда расмийлаштиради;
ариза берувчига SMS-хабар юборилади.


  • 2024 йил 1 апрелдан амалдаги тартиб
  • биринчи фарзанд учун — барча аёлларга;
  • иккинчи фарзанд учун — фарзанд туғилган пайтда Ижтимоий реестрга киритилган оила аъзоси бўлган аёлларга тайинланади.

Бошқа ҳолатларда бир марталик нафақа расмийлаштирилмайди.
Нафақани олиш тартиби
Боланинг ота ёки онаси шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан бола туғилган кундан бошлаб 6 ой муддат ичида (аввал 1 ой эди) “Халқ банки”нинг исталган филиалига мурожаат қилиши мумкин.


Банк филиали фуқаронинг нафақа олиш ҳуқуқини Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига электрон сўров юбориш орқали тасдиқлайди ва маблағни тўлаб беради. Тўлов амалга оширилгани ҳақида SMS-хабар юборилади.


Қуйидаги ҳолатларда нафақа тўланмайди:


  • нафақа олиш ҳуқуқи мавжуд бўлмаса;
  • мурожаат қилган шахс суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса;
  • бола туғилганидан кейин 6 ойдан сўнг мурожаат қилинса;
  • нафақа аввал ота ёки онанинг бирига тўланган бўлса.
  • “Суюнчи пули” миқдори
    “Суюнчи пули” меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 70,3 фоизи миқдорида берилади.
  • меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — ойига 1 271 000 сўм;
  • 1 271 000 × 70,3% = 893 513 сўм.

Ушбу тўловдан солиқ ушланмайди ва маблағ тўлиқ ҳолда олувчига берилади.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид