Тошкентда халқаро конференция бўлиб ўтмоқда

Жорий йилнинг 10–11 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида “Халқаро меҳнат стандартларини илгари суришда касаба уюшмаларининг роли: халқаро амалиёт ва Ўзбекистон тажрибаси” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтади. Тадбир Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ташаббуси билан ташкил этилмоқда.
Меҳнат ҳуқуқи
1400 10:35 | 10.09.2025 10:35

Конференцияни Касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиқов очиб берди. Унда Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Ботир Зокиров, Бирлашган миллатлар ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари қўмитаси аъзоси, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази раҳбари, халқаро ҳуқуқ соҳасида таниқли олим, академик Акмал Холматович Саидов, Президент Администрацияси вакиллари, 10 дан зиёд халқаро меҳнат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда касаба уюшмалари вакиллари иштирок этяпти.


Анжуманда халқаро меҳнат стандартларини миллий қонунчиликка татбиқ этиш, меҳнаткашларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, жамоавий музокаралар самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинади.


Конференция якунида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, илғор тажрибалар алмашиш ва касаба уюшмаларининг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги ролини кучайтиришга қаратилган келишувларга эришиш кўзда тутилган.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид