Кимлар ишга қабул қилинганда дастлабки синов белгиланмайди?

Меҳнат кодексининг 129-моддасига кўра қуйидагилар ишга қабул қилинганда дастлабки синов белгиланмайди:
Меҳнат ҳуқуқи
3633 12:38 | 26.09.2023 12:38

– ҳомиладор аёл, уч ёшга тўлмаган боласи бор аёл ёки уч ёшга тўлмаган болани ёлғиз ўзи тарбиялаётган ота (васий);


– захирага қўйиладиган иш ўринларига ишга жойлаштириш учун юборилган аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларидан бўлган шахслар;


– давлат грантлари асосида ўқиган ва олий таълим ташкилотини тамомлаган кундан эътиборан уч ой ичида йўлланма бўйича олинган мутахассислигига доир ишга кираётган олий таълим ташкилотларининг битирувчилари;


– тегишли таълим ташкилотини тамомлаган кундан эътиборан бир йил ичида биринчи бор ишга кираётганда олинган мутахассислиги бўйича мустақил равишда ишга жойлашаётган умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотларининг битирувчилари;


– ўзи билан олти ойгача муддатга меҳнат шартномаси тузилаётган ходимлар;


– ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар;


– ишга қайтадан қабул қилинган тақдирда иш берувчи илгари қайси ходимлар билан меҳнат шартномасини алоҳида асослар бўйича бекор қилган бўлса, ўша шахслар;


– ишлаб чиқаришда ўқитиш шартномаси бўйича ушбу иш берувчида ўқишни ўтаган ўқувчилар;


– жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида ва иш берувчининг ички ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ходимлар.


Демак:


– таълим муассасасини тамомлаганига 1 йилдан ошган битирувчилар ишга келса синов қўлланилади;


– хатто давлат грантлари асосида ўқиган бўлса ҳам йўлламасиз ўзи иш топиб ишга келган ходимларга умумий тартибда 1 йиллик муддат амал қилади;


– давлат грантлари асосида ўқиган, лекин 3 ойдан сўнг йўлланма билан келган ходимларга ҳам умумий 1 йиллик муддат амал қилади.


Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид