+33C

+33C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Ўтган давр учун алимент ундирсам бўладими?

184 22:58 | 21.06.2026 22:58

САВОЛ: Фарзандим икки яшарлигида эримдан ажрашдим ва олти йил давомида ундан алимент сўрамадим. Ҳозир моддий қийинчиликлар туфайли алимент ундирмоқчиман. Ўтган давр учун ҳам алимент сўрашга ҳақим борми?


Марҳабо ҚАЮМОВА Тошкент шаҳри


ЖАВОБ: Айримларда йиллар мобайнида тўланмаган алиментни судга мурожаат қилиш орқали ундириб олса бўлади, деган нотўғри тушунча бор. Амалда ундай эмас.


Оила кодексининг 136-моддасига биноан, алимент ундириш вояга етмаган боланинг ота-онаси расман ажрашган ёки бирга яшамай қўйган кунидан эмас, балки алимент ундиришни сўраб, судга мурожаат этилган санадан амалга оширилади.


Алимент олиш ҳуқуқига эга бўлган шахс, алимент талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келганидан сўнг қанча муддат ўтганидан қатъи назар, хоҳлаган вақтда алимент ундириш ҳақида судга мурожаат қилишга ҳақли.


Ўтган даврлар учун алимент ундириш масаласи суд томонидан ҳал этилади. Агар бола таъминоти учун маблағ олиш чоралари судга мурожаат қилингунга қадар кўрилгани, аммо алимент тўлаши шарт бўлган шахс уни тўлашдан бош тортгани аниқланса, ўтган давр учун алимент судга мурожаат этилган пайтдан бошлаб, уч йиллик муддат доирасида ундириб олиниши мумкин.


Дейлик, ота-она ўртасида бола таъминоти учун алимент тўлаш хусусида нотариал тасдиқланган келишув мавжуд, аммо собиқ эрингиз бир неча йил алимент тўлашдан бўйин товлаб келган. Ёки сиз судга никоҳни бекор қилиш ва алимент ундириш хусусида айнан бир вақтнинг ўзида мурожаат қилдингиз ва собиқ турмуш ўртоғингизга суд қарори билан алимент тўлаш мажбурияти юклатилди, лекин у 6 йил давомида алимент тўламади. Бундай ҳолатда суд ўтган даврнинг уч йилидан кўп бўлмаган вақт учун алимент ундирилиши ҳақида қарор қабул қилиши мумкин.


Ҳуқуқ ва халқаро ҳаёт бўлими


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид