Рўзанинг илмий сирлари — япониялик олим ҳужайра янгиланишини илмий исботлаган
Япониялик олим Ёшунори Осуми ҳужайра ичидаги “тозаланиш механизми”ни ўрганиб, очлик шароитида организм эски ва зарарланган ҳужайра қисмларини парчалаб, қайта ишлатишини илмий жиҳатдан исботлаган.
Ушбу кашфиёт учун у 2016 йил Nobel мукофоти билан тақдирланганди. Италия-Америка биогеронтологи Волтер Лонгонинг билдиришича, очлик инсулин сезгирлигини яхшилаши, яллиғланиш кўрсаткичларини пасайтириши ҳамда ортиқча вазнни камайтириши мумкин.
Айрим кузатув тадқиқотларида даврий очлик қон босимини меъёрлаштириш, “ёмон” холестерин миқдорини камайтириш ва умумий кардиометаболик хавфни пасайтиришга ёрдам бериши мумкинлиги маълум қилинган. Рўза бўйича ҳам турли мамлакатларда илмий кузатувлар ўтказилган. Кўп ҳолатларда соғлом инсонларда вазннинг бироз камайиши, қон шакари назоратининг яхшиланиши ва яллиғланиш ҳолатларининг пасайиши кузатилган. Қисқаси, рўза саломатликни асрашга ҳам хизмат қилади.
Дилдора ИБРОҲИМОВА,
“ИШОНЧ”




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0