Юрт ҳимоясидаги жуфтлик: Ҳарбийлар оиласи 14 январни қандай нишонлайди?

Бугунги суҳбатдошларимиз — Миллий гвардия тизимида ишлаётган ҳарбий жуфтлик. Ватан хизматидаги бу икки ёш, ўз тақдир йўлларини оила риштаси билан боғлашди. Бир мақсад йўлида бирлашган жуфтликнинг ҳозир икки нафар фарзанди ҳам бор.

13:08 | 13.01.2024
1.6k

— Тўйдан сўнг ҳам меҳнат фаолиятимни давом эттираман деганимда, турмуш ўртоғим бироз ўйланиб тургач рози бўлдилар, — дейди ҳарбий хизматчи Ўғилой Набиева. — Сўнгги йилларда ҳарбийларга яратилаётган имтиёзлардан хурсандмиз. Бу ислоҳотлар самарасини ўз ҳаётим мисолида кўриб турибман. Турмуш ўртоғим ҳам ҳарбий соҳадаги илмий тадқиқот ишини давом эттиряпти. Бу соҳанинг машаққатини турмуш ўртоғим билан теппа-тенг тортаётганим ва биз аёлларга берилаётган имкониятлардан мамнунман. Ҳарбийлар ватан тинчлиги ва осойишталиги йўлида нафақат ўзидан, ҳатто оиласидан ҳам кечиб, жонини фидо қилиб яшашга доим тайёр. Мен шундай оилам борлигидан фахрланаман!

— Президентимиз доимо ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш масаласига жиддий эътибор қаратади. Бундан хулоса шуки, бугун ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари учун берилаётган кенг имкониятлар, аввало, Ватан ҳимоячиларининг кўнгил хотиржамлиги учун хизмат қилади. Бу эса таҳликали дунёда сарҳадларимиз хавфсизлиги, тинч-осойишта ҳаётимиз кафолати бўлади, — дейди Фазлиддин Убайдуллаев.

Феруза Раҳимова,
Қувончбек Тўраев

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ

Мақолага муносабат

744 овоз

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади
Юрт ҳимоясидаги жуфтлик: Ҳарбийлар оиласи 14 январни қандай нишонлайди? | Ishonch.uz