+32C

+32C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Россия мигрантлар учун тиббий назоратни кескин кучайтирди

Сиёсат
65 13:29 | 11.06.2026 13:29

Россия Президенти Владимир Путин мигрантлар учун мажбурий тиббий кўрик тартибини янада қатъийлаштирувчи қонунни имзолади. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.


Янги тартибга мувофиқ, чет эл фуқаролари Россия ҳудудига кирганидан кейин хавфли юқумли касалликлар, ОИВ инфекцияси ҳамда гиёҳванд моддалар истеъмоли бўйича тиббий текширувдан ўтиш учун берилган муддат 90 кундан 30 кунга қисқартирилди.


Бундан ташқари, меҳнат мигрантлари ва Россияда 90 кундан ортиқ муддат яшашни режалаштираётган чет элликлар ҳар йили қайта тиббий кўрикдан ўтиши шарт бўлади.


Текширув натижалари махсус давлат ахборот тизимига киритилади. Агар шахсда ОИВ, хавфли юқумли касаллик ёки гиёҳванд моддалар истеъмоли ҳолати аниқланса, бу маълумотлар автоматик тарзда Россия Ички ишлар вазирлигига юборилади.


Қонунга кўра, тиббий кўрик харажатлари мигрантнинг ўзи ёки иш берувчиси томонидан тўланади. Шунингдек, бундай текширувларни фақат давлат ваколат берган тиббиёт муассасалари ўтказиши мумкин.


Мазкур қонун 2026 йил 1 сентябрдан амал қила бошлайди.


Шу билан бирга, Путин тиббий кўрикдан ўтишдан бош тортган ёки уни четлаб ўтган мигрантларга нисбатан 25 мингдан 50 минг рублгача жарима қўллаш ҳамда уларни Россиядан чиқариб юбориш имконини берувчи қонунни ҳам имзолади.


Тиббий назорат талабларини бузганлик учун фуқаролар 25 мингдан 100 минг рублгача, мансабдор шахслар 100 мингдан 200 минг рублгача, юридик шахслар эса 300 мингдан 1 миллион рублгача жаримага тортилиши мумкин.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид