“Эрон Яқин Шарқдан ўзига уруш қидирмаяпти” – Эроннинг БМТдаги вакили
Эрон вакили Исроилга ҳужум юзасидан чақирилган БМТ кенгашида нималар деди?
Эроннинг БМТдаги вакили Амир Саид Иравоний Исроил ҳарбий объектларига қилинган ҳужум туфайли чақирилган БМТ Хавфсизлик кенгаши мажлисида қуйидагиларни маълум қилди:
— Эроннинг Исроилга қарши жавоб зарбаси фақатгина ўзини-ўзи ҳимоя қилиш ҳуқуқи доирасида амалга оширилди;
— Жавоб зарбаси аниқ ва фақат ҳарбий нишонларга қаратилган эди;
— Эрон Исроилга ҳужумни катта можаро авж олиш эҳтимолини минималлаштириш ва тинч аҳолига зарар етказмаслик учун эҳтиёткорлик билан амалга оширди;
— Агар АҚШ Эронга қарши ҳарбий операцияни қўллаб-қувватласа, Теҳрон ҳам бунга мос тарзда жавоб қайтаради;
— Эрон Яқин Шарқдан ўзига уруш қидирмаяпти.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0