Президент Шавкат Мирзиёевнинг Тонгги тароват юртига ташрифи самимий учрашув ва суҳбатларга бой бўлди

10:01 | 17.09.2026
33
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Тонгги тароват юртига ташрифи самимий учрашув ва суҳбатларга бой бўлди
Катталаштириш

Биринчи “Марказий Осиё – Корея Республикаси” саммити доирасида давлатимиз раҳбари минтақа давлатлари раҳбарлари билан мулоқот қилиб, икки томонлама муносабатлар ва ҳамкорликнинг янги режаларини муҳокама қилди. Самимий табассумлар ва бемалол суҳбатлар мамлакатларимиз ҳамда уларнинг етакчилари ўртасидаги ўзаро ишончни яққол намоён этади.


Корея Республикасининг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Ли Ук Хён билан суҳбат, айниқса, самимий кечди. Бу учрашув ўтган йилларни, Ўзбекистон–Корея дўстлигини мустаҳкамлаш йўлида биргаликда амалга оширилган ишларни ёдга олиш имконини берди.


Саммит арафасида давлатимиз раҳбари Миллий Ассамблея Спикери учун корейс тилига таржима қилинган “Мирзиёев доктринаси” китобига мамнуният билан дастхат ёзиб берди. Бу Янги Ўзбекистон ғоялари ва ислоҳотларига бўлган самимий қизиқишнинг яна бир ифодасидир.


Кореялик дўстларимиз давлат ташрифига алоҳида эътибор ва эҳтиром кўрсатди. Жанубий Кореядаги энг баланд бино – Лотте Wорлд Тоwер ҳамда Сеул телеминорасида Ўзбекистон байроғининг ёрқин тасвирлари намоён бўлди. Президентимиз ташрифи шарафига байроғимиз рангларидаги дирижабл парвоз қилди, қароргоҳ олдидаги фавворада эса давлатимиз герби ва байроғи тасвирлари акс эттирилди.


Буларнинг барчасида мезбонларнинг самимий меҳмондўстлиги ва юксак ҳурмати сезилиб турарди. Сеулдан илиқ таассуротлар ва дўстлигимизнинг истиқболи порлоқ эканига ишонч билан қайтдик.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ

Мақолага муносабат

1 овоз

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади