Қорақалпоғистондаги 417 минг гектар экин ерини суғоришга 5 миллиард 700 миллион куб метр сув сарфланмоқда.

Йўқотишлар эса 38 фоизни – 2 миллиард 100 миллион куб метрни ташкил этмоқда.

12:01 | 19.09.2026
30
Қорақалпоғистондаги 417 минг гектар экин ерини суғоришга 5 миллиард 700 миллион куб метр сув сарфланмоқда.
Катталаштириш

Тўрткўлдаги “Ёнбош” каналидан йилига ўтадиган 115 миллион куб метр сувнинг 44 миллиони йўқотилади. Канал тўлиқ бетонланса, яна 9 минг гектарга сув етказиш ва 15 минг бош қорамол учун озуқа базасини яратиш мумкин.
Бўзатовдаги “Еркиндарё” каналининг 8 километрини бетонлаш ҳисобига фойдаланиладиган ер 3 минг гектарга кўпаяди, 15 минг гектарда сув таъминоти яхшиланади. 3 та сув иншооти ва 22 та артезиан қудуқ барпо этилиши яна 5 минг гектар озуқа майдонини яратиш имконини беради.
Ушбу ишларга жами 135 миллиард сўм ажратиш, икки канални 1-мартгача бетонлаш топширилди. Тўрткўл ва Бўзатовда келаси йил 17 минг гектарда озуқа экиб, 2 минг одамни даромадли қилиш вазифаси белгиланди.
Сув обйектларини модернизатсия қилиш учун Япониядан 4,5 миллион доллар грант жалб қилингани ижобий тажриба сифатида қайд этилди. Келаси йил бундай грантларни 100 миллион долларга етказиш топширилди.
Ўтган йили 30 миллиард сўм ҳисобига 276 та сув насоси энергия тежамкорига алмаштирилиб, йилига 16 миллион киловатт-соат электр тежалмоқда. 1-апрелгача Қорақалпоғистондаги 59 та, қолган вилоятлардаги яна 200 та насос янгиланади.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

421 овоз

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади