Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 670.0537.83

  • EUR

    13 560.7582.17

  • RUB

    138.003.61

+19C

+19C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+19c

  • Hozir

    +19 C

  • 10:00

    +21 C

  • 11:00

    +21 C

  • 12:00

    +22 C

  • 13:00

    +23 C

  • 14:00

    +24 C

  • 15:00

    +24 C

  • 16:00

    +23 C

  • 17:00

    +22 C

  • 18:00

    +22 C

  • 19:00

    +21 C

  • 20:00

    +20 C

  • 21:00

    +18 C

  • 22:00

    +18 C

  • 23:00

    +17 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Yakshanba, 05-May

+19C

  • Hozir

    +19 C

  • 10:00

    +21 C

  • 11:00

    +21 C

  • 12:00

    +22 C

  • 13:00

    +23 C

  • 14:00

    +24 C

  • 15:00

    +24 C

  • 16:00

    +23 C

  • 17:00

    +22 C

  • 18:00

    +22 C

  • 19:00

    +21 C

  • 20:00

    +20 C

  • 21:00

    +18 C

  • 22:00

    +18 C

  • 23:00

    +17 C

  • Yakshanba, 05

    +19 +20

  • Dushanba, 06

    +20 +20

  • Seshanba, 07

    +22 +20

  • Chorshanba, 08

    +24 +20

  • Payshanba, 09

    +23 +20

  • Juma, 10

    +18 +20

  • Shanba, 11

    +18 +20

  • Yakshanba, 12

    +17 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Қонунчилик палатаси ва ИИВга: янги тартибдан кўзланган мақсад нима?

Яқинда депутатлар Ички ишлар вазирлиги илгари сурган Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга қаратилган қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар. Қонунчилик палатасида кўриб чиқилган қонун лойиҳасида йўл ҳаракати қоидалари бузилишига оид маълумотлар мансабдорга 48 соат ичида келмаса, бекор бўлиши ҳақида гап кетган эди.
Колумнистлар
131 16:01 | 25.04.2024 16:01

Шундан сўнг: Ижтимоий тармоқларни «агар қоидани бузганингиз ҳақида 48 соат ичида хабар берилмаса, жаримадан озод бўласиз», қабилидаги хабарлар тутиб кетди. Ҳатто бундан айрим ҳайдовчилар дўпписини осмонга отар даражада хурсанд бўлгани ҳам рост.


Хуллас, бу лойиҳа мутлақо нотўғри талқин қилинди.


Аслида: Аниқланган қоидабузарлик ҳайдовчиларга эмас, аксинча, жарима белгилаш ваколатига эга мансабдор шахс (йўл ҳаракати хавфсизлиги ходими)га 48 соат ичида юборилмаса, бекор бўлади дейилган эди.


Бундан англашиладики, фото ёки видео тарзида қайд этилган қоидабузарлик 48 соат ичида тегишли мутасаддига жўнатилса, у ўз ваколати доирасида жарима белгилаш хусусида чиқарган қарорини қоидабузарга белгиланган тартибда хабар етказади, яъни 48 соатлик чегара унга дахл қилмайди. Демак, бу лойиҳанинг ҳайдовчиларга ҳеч қандай манфаатли жойи йўқ. Борди-ю мазкур лойиҳа амалиётга татбиқ этилган тақдирда ҳам, бундан жисмоний шахсларга ҳеч қандай наф йўқ. Чунки, марказий йўлнинг қатнов қисмига ўрнатилган камераси аниқлаган қоидабузарликни тегишли органга жўнатмай, 48 соат ушлаб ўтирадиган аҳмоқ тадбиркор ҳали онасининг қорнидан тушмаган. Қолаверса, бу деярли инсон омилисиз – автоматик тарзда амалга ошириладиган жараён.


Кўп ўтмай: Хабар тарқалганидан тахминан икки-тўрт соатлар ўтиб, бу бўйича мутасаддилар тушунтириш берди.


Хусусан, Ички ишлар вазири ўринбосари Бекмурод Абдуллаевнинг қайд этишича, радарлар орқали аниқланган қоидабузарликлар 48 соат ичида жарима ҳақида қарор ёзадиган ваколатли органга, яъни ЙПХ марказига юборилади. Ваколатли орган жарима солиш ҳақидаги қарорни 15 кундан кейин қабул қилган тақдирдагина ҳайдовчи жаримага тортилмайди.


Муносабатдан маълум бўлганидек, юқоридаги ташбеҳларимиз юз фоиз тўғри бўлган.


Мулоҳаза: Кўриниб турганидек, мазкур тартиб тадбиркор ва манфаатдор идора фойдаси учун хизмат қилади, холос. Жисмоний шахсларга бунинг на фойдаси, на зарари бор…


Савол: Шундай экан, МЖтКга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга қаратилган қонун лойиҳасига бу бандни киритишдан кўзланган асосий мақсад нима? Аслида халқнинг манфаати йўлида фаолият юритиши керак бўлган депутатлар бу бандни муҳокама қилиб, вақт сарфлашига ҳожат бормиди? Мабодо, жарима солиш, жазолашнинг турлари ва шакллари ортиб кетмаяптими, ҳурматли депутатлар?


Ички ишлар вазирлигидаги бу ишга бош-қош бўлган масъулларнинг бундан бошқа қиладиган иш йўқми? Ҳар ҳолда уларнинг юқоридаги ташаббуси гўёки ўзларини ишлаётгандек кўрсатиш мақсадида амалга оширилгандек, туюляпти, кишига. Шу норма қонун лойиҳасига киритилмай, амалиётга жорий этилмаса ҳам, қоидабузарликларни аниқлаш ва жарималарни ундириш механизмлари кутилганидан-да аъло ишлаяпти-ку! Ҳаракат хавфсизлигида неча йиллардан буён ечимини кутаётган кўплаб муаммо ва масалалар турган бир пайтда бизга шу керакмиди?


Хусусан, бир йил олдин Шавкат Мирзиёев видеоселекторларнинг бирида мазкур йўналишдаги ишларни қаттиқ танқид қилиб, мутасаддиларга йўл ҳаракатини тартибга солиш, аҳоли учун хавфсиз пиёда йўлакчалари, пиёда ўтиш жойлари ташкил этиш, махсус белги ва светафорлар ўрнатиш вазифасини қўйган эдилар.


Афсуски, ўша вақтдаги талаблар ҳали-ҳануз амалга оширилмади. Кунда-кунора тартибга солинмаган йўллар, чорраҳалар, пиёда йўлакчаларида содир бўлаётган аянчли фалокат ва ҳалокатлар бунинг яққол исботи.


Хўш, юқоридаги ҳолатларни ижобий ҳал этиш йўлида қилинажак шунча ишлар турган айни бир пайтда мана бунақа «оламшумул янгилик»ка жазм этилаётганини қандай тушуниш мумкин? Буни масъул мутасаддилар қандай изоҳлашади?


P.S: Ички ишлар вазирлиги ишлаб чиққан ва депутатларга тақдим этган қонун лойиҳасида бошқа масалалар ҳам кўзда тутилган. Биз мутасаддилардан фақат биргина банд, яъни йўл ҳаракати қоидалари бузилишига оид маълумотлар ваколатли шахсга 48 соат ичида келмаса, бекор бўлиши ҳақидагиси бўйича юзландик, холос.


Ғуломжон Мираҳмедов


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Колумнистлар
Колумнистлар