Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 720.00-7.96

  • EUR

    13 827.9146.07

  • RUB

    140.040.58

+27C

+27C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+27c

  • Hozir

    +27 C

  • 14:00

    +27 C

  • 15:00

    +28 C

  • 16:00

    +28 C

  • 17:00

    +28 C

  • 18:00

    +27 C

  • 19:00

    +25 C

  • 20:00

    +24 C

  • 21:00

    +23 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 17-May

+27C

  • Hozir

    +27 C

  • 14:00

    +27 C

  • 15:00

    +28 C

  • 16:00

    +28 C

  • 17:00

    +28 C

  • 18:00

    +27 C

  • 19:00

    +25 C

  • 20:00

    +24 C

  • 21:00

    +23 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • Juma, 17

    +27 +20

  • Shanba, 18

    +20 +20

  • Yakshanba, 19

    +15 +20

  • Dushanba, 20

    +21 +20

  • Seshanba, 21

    +23 +20

  • Chorshanba, 22

    +25 +20

  • Payshanba, 23

    +22 +20

  • Juma, 24

    +23 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Nokia`нинг қулаши: машҳур бренд нега инқирозга юз тутди?

Ёши 30 дан ошганлар орасида кимда Nokia телефони бўлмаган? У шу қадар машҳур эдики, бошқа бирор бренд ундан ўзиб кетиши мумкин эмасдек туйиларди.
Колумнистлар
453 17:07 | 20.02.2024 17:07

Аммо ўз ривожланиш чўққисидан ўн йил ҳам ўтмай компания рақобатга бардош бера олмади ва чўкиб битган компанияга айланди. Хўш, бу қандай содир бўлди?



Бир неча кун аввал тармоқда қуйидаги мазмунда хабарлар пайдо бўлди: Nokia савдо белгисига эгалик ҳуқуқига эга бўлган HMD Global компанияси ўзининг смартфон брендини ишлаб чиқиш режасини эълон қилди. Хабарларга кўра, ишлаб чиқарувчи 2026 йилга келиб ўз маҳсулотларида Nokia номидан бутунлай воз кечади. Ваҳоланки, бундан 18 йил аввал, яъни 2006 йилда компания жаҳоннинг энг истиқболли 20 компанияси рўйхатидан ўрин эгаллаганди. Умуман олганда 2000-йилларнинг бошида Nokia телефон бозорида ҳукмрон бренд эди.


Nokia муваффақиятсизлиги ортида бир неча омиллар туради. Замон билан ҳамнафас бўла олмаслик, эски технологиялардан фойдаланишга давом этиш ва оқсаган маркетинг бунинг умумий сабабларидир.



Компания ибтидоси


Nokia сўзи Финляндия жануби-шарқидаги шу номдаги шаҳар номидан келиб чиққан. Компания тарихи эса 1865 йилга бориб тақалади. Шу йили маҳаллий тадбиркор Фредерик Идестам Таммерфорсе шаҳрида қоғоз фабрикасини очган, у 1871 йилда Nokia Ab деб қайта номланган. Кейинчалик кабель маҳсулотлари, ундан сўнг эса электроника қурилмалари ишлаб чиқарила бошланди. 1980-йилларда компания ривожланиб, ҳатто Европада энг йирик телевизор ишлаб чиқарувчилардан бирига айланди.


Шунингдек, компания GSM тизимида ҳам фаол ишлай бошлади ва 1992 биринчи қўл телефони – Nokia 1011 ни яратди. Қизиқ томони Nokia фақат мобил телефонлар билан чекланиб қолмаган. 1980-йилларда Nokia Data компаниясининг компьютер бўлими MicroMikko шахсий компьютерларини ишлаб чиқарган. Ушбу компьютернинг чиқарилиши билан бўлим шахсий компьютерлар бозорига киришга ҳаракат қилди. Бироқ, 1991 йилда компьютер бўлими Британиянинг International Computers Limited компаниясига, кейинчалик Fujitsu компаниясига сотилди.


1992 йилда ўша пайтдаги компания президенти Йорма Олила стратегик қарор қабул қилди: маҳсулотлар фақат телекоммуникацион тизимга ихтисослашадиган бўлди. Бошқа барча бизнес йўналишларидан воз кечилди. Стратегия муваффақиятли чиқди, масалан 2009 йилга келиб компания телекоммуникацион бозорнинг 39 фоизини эгаллаганди.


Стратегик ўзгариш ва логистик тизимдаги ўзгаришлар, GSM тизимининг такомиллашуви омиллари билан Nokia нафақат Европа, балки Америка ва Осиё бозорларига кириб борди. 2003 йилда сотувга чиқарилган Nokia 1100 телефони 2007 йилга 200 миллион донадан ошиқ сотилди ва рекорд ўрнатди.


2007-2008 йилларга келиб, жаҳонда интернет тармоғи оммалаша бошлади. Nokia замоннинг бу чақириғига дастлаб лаббай деб жавоб берди. Nokia X3, Nokia X6, Nokia N8 каби қурилмалар бирмунча муваффақият қозонди.



Инқироз


2000-йилларнинг ўрталарида мобил саноат смартфонлар даврига ўта бошлади ва Nokia жиддий муаммоларга дуч келди. Компания ўзгарувчан бозор тенденцияларига тезда мослаша олмади, Apple ва Android қурилмалари ишлаб чиқарувчилари каби ўйинчилар билан рақобат қилиш имкониятини қўлдан бой берди. Nokia рақобатдошларидан фарқли равишда, фойдаланувчилар талабидан ортда қолди. Интернетнинг оммалашуви, гаджетлар эрасида тугмали ва қуввати узоққа етадиган оддий қурилмалар билан бозорни эгаллаб бўлмасди. Аҳоли орасида интернет саводхонлиги ортди, компания сенсор экранли смартфонлар бозорида ўрнини топа олмади.


Nokia тарихида қулаш бошланган пайт сифатида 2011 йил тилга олинади. Шу йили компаниянинг жаҳон телекоммуникация савдосидаги улуши 28,9 фоизгача пасайиб кетди. 2010 йилда 100 миллион донадан ошиқ смартфон сотилган бўлса, бу миқдор 2011 йилга келиб 77,3 миллионга тушди. Компания миллиард евролаб зарар кўра бошлади.


Компания ўзининг Symbian операцион тизимини ишлаб чиқиш ва Windows Phone`дан фойдаланиш бўйича Microsoft билан ҳамкорлик қилиш орқали бозор улушини сақлаб қолишга уринишлари кутилган натижаларни бермади. Бу бозор улушининг сезиларли даражада қисқаришига ва саноатдаги мавқеини йўқотишига олиб келди.


Тан олиш керак, 2013 йилда Финляндия технология гиганти Microsoft бошчилигида ҳам бир нечта муваффақиятли смартфонларни тақдим этишга ҳам муваффақ бўлди. Lumia 520 2013 йилда компаниянинг бестселлерига айланди ва йилнинг энг машҳур гаджетлари рўйхатига кирди. Бироқ муваффақият даври қисқа бўлди, чунки бозор рақаобатчиларга буткул бой берилган, Samsung ва Apple кескин илгарилаб кетганди.


2014 йилда Nokia ўзининг мобил қурилмалар бизнесини Microsoftга сотди. Келишув натижасида Nokia ўз бренди остида смартфонлар ишлаб чиқаришни тўхтатди.


Бу 2016 йилгача давом этди, сўнгра Nokia брендига бўлган ҳуқуқлар Финляндиянинг HMD Global компанияси томонидан сотиб олинди. Бироқ “қайта туғилиш”га уриниш ҳам муваффақиятли чиқмади.


HMD Global билан ҳамкорликда компания 2016 йилда ишончли ва инновацион қурилмалар учун ўз обрўсини тиклашни мақсад қилган Android смартфонларини чиқаришни бошлади.


Замонавий моделлар орасида Nokia G22 ва G 42 ёки Nokia C32 каби смартфонларни қайд этишимиз мумкин. Бренд илғор камера, юқори маҳсулдорлик ва дисплей сифатини ўз ичига олган бюджет қурилмани тақдим этди.


Агар сиз бу қурилмаларга аталган шарҳларга қарасангиз, улар қисман муваффақиятга эришганини гувоҳи бўласиз. Жумладан, смартфонларга “қулай нархда муносиб техник хусусиятларни таклиф қиладиган ўрта даражадаги телефон” дея таъриф берилган.



Компанияга оид фактлар:


  • Nokia бир вақтлар ҳатто ҳожатхона қоғози ва енгил пойабзаллар ҳам ишлаб чиқарган.
  • Компаниянинг энг дастлабки телефонлари Mobira Cityman 900 номи билан чиқарилган, унда СССР президенти Михаил Горбачев Финлядиядан туриб, мамлакат алоқа вазирига қўнғироқ қилган.
  • 1992 йилда “Connecting people” (“Одамларни боғлаб...”) Nokia компаниясининг реклама иборасига айланди.
  • Барчага таниш Nokia tune мусиқаси узоқ 1902 йилда испан мусиқачиси Франсиско Таррега томонидан яратилган ва 1994 йилга келиб телефонларга ўрнатила бошланган.
  • 2007 йилда Forbes компанияни уяли телефонлар қироли дея атаган. Ўн йил давомида биронта бренд Nokia`нинг натижаларини такрорлай олмаган.
  • 2009 йилда Nokia Apple`ни судга бериб, 10 та патент бўйича ютиб чиқишга ва компенсация тўлатишга муваффақ бўлган.
  • Афсонавий компания 2017 йилда бор-йўғи ўнтагина (!) смартфон ишлаб чиқарган, холос.

Аброр Зоҳидов


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Колумнистлар
Колумнистлар