+33C

+33C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

«Огоҳлантириш» кимларга берилади?

116 23:07 | 06.06.2026 23:07

Савол: Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ҳайдовчиларга «Огоҳлантириш» кўринишидаги жазо нимадан иборат экани ҳамда қайси ҳолатларда тайинланиши ҳақида маълумот берсангиз.


Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 4 февралдаги 1116-қонуни билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс (МЖтК)га қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди. Унга кўра, йўл ҳаракати хавфсизлиги билан боғлиқ кам аҳамиятли ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий огоҳлантириш кўринишида жазо чораси қўлланилиши белгиланди. Бу ҳуқуқбузарлик содир этган шахсга расмий танбеҳ бериш дегани.


Маъмурий огоҳлантириш ёзма (электрон) равишда қўлланилади. У хавфсизлик камаридан ва мотошлемлардан фойдаланиш қоидаларини бузган, белгиланган тартибда рўйхатдан ёки техник кўрикдан ўтказилмаган, фойдаланиш ман этиладиган даражада носозлиги бор транспорт воситаларини бошқарган, транспорт воситасини бошқариш вақтида телефон ёки монитордан фойдаланган, тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидалари ҳамда мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонун талабларига бўйсунмаган ҳайдовчиларга, йўл ҳаракати қоидаларини писанд этмаган пиёдаларга нисбатан қўлланилади.


Ушбу жазо чораси фуқарога нисбатан йилда бир мартадан ортиқ қўлланилиши мумкин эмас.


Ҳуқуқ ва халқаро ҳаёт бўлими


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид