Нукус воқеаларини тинчитишда ноқонуний ҳаракат қилган 3 нафар ИИО ходими қамалди

2022 йил 1-2 июль кунлари Қорақалпоғистонда содир этилган оммавий тартибсизликларни бартараф этишда иштирок этиб, ноқонуний хатти-ҳаракатларни содир этган ички ишлар органларида ишлаган 3 нафар ходим жиноий жавобгарликка тортилди.
Иқтисод
2942 09:27 | 06.08.2023 09:27

2022 йил 1-2 июль кунлари Қорақалпоғистонда содир этилган оммавий тартибсизликларни бартараф этишда иштирок этиб, ноқонуний хатти-ҳаракатларни содир этган ички ишлар органларида ишлаган 3 нафар ходим жиноий жавобгарликка тортилди.


Маълум қилинишича, Жиноят ишлари бўйича Когон шаҳар судининг 2023 йил 4 августдаги ҳукми билан 1996 йилда туғилган Т. А. ва 1985 йилда туғилган Х. С. Жиноят кодексининг 235-моддаси (қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш) 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига 2 йил муддатга ички ишлар органларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.


Шунингдек, 1979 йилда туғилган Ж. М. Жиноят кодексининг 117-моддаси (хавф остида қолдириш) 2-қисми ва 238-моддаси (ёлғон гувоҳлик бериш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилиб, унга 1 йил муддатга ички ишлар органларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид