Меҳнат таътили берилганида таътил пули қачон берилиши керак?
Савол: Ойнинг 20 чи санасида меҳнат таътилига чиқмоқчиман. Ҳисобхонадан менга таътил пули ой охирида ходимлар ойлигига қўшиб ҳисобланишини айтишди. Шу тўғрими?
Жавоб: Меҳнат кодексининг 233-моддасига асосан, ҳар йилги меҳнат таътилида бўлган вақти учун ходимга белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқариладиган ўртача иш ҳақининг сақланиши кафолатланади.
– Ходимнинг ҳар йилги меҳнат таътили учун ҳақ тўлаш жамоа шартномасида, ички ҳужжатларда ёхуд меҳнат шартномасида белгиланган муддатларда, бироқ таътил бошлангунига қадар охирги иш кунидан кечиктирмай амалга оширилади.
Ушбу нормага кўра, ҳодим меҳнат таътилига чиқаётганида унга таътил вақти учун тўлов олдиндан амалга оширилиши керак. Бу нормада истисно ҳолатлар йўқ.
Масалан, амалда ишлаб турган ҳодим ойнинг 20-санасидан меҳнат таътилига чиқишга ариза берган бўлса, таътил пули унга таътилга чиқишдан олдинги охирги иш куни яъни, ўша ойнинг 19-санасидан кечиктирмай, агар ўша 19-сана дам олиш куни бўлса ундан олдинги иш кунида тўланиши керак.




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0