Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 670.0537.83

  • EUR

    13 560.7582.17

  • RUB

    138.003.61

+20C

+20C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+20c

  • Hozir

    +20 C

  • 15:00

    +19 C

  • 16:00

    +19 C

  • 17:00

    +20 C

  • 18:00

    +19 C

  • 19:00

    +19 C

  • 20:00

    +18 C

  • 21:00

    +17 C

  • 22:00

    +17 C

  • 23:00

    +17 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Yakshanba, 05-May

+20C

  • Hozir

    +20 C

  • 15:00

    +19 C

  • 16:00

    +19 C

  • 17:00

    +20 C

  • 18:00

    +19 C

  • 19:00

    +19 C

  • 20:00

    +18 C

  • 21:00

    +17 C

  • 22:00

    +17 C

  • 23:00

    +17 C

  • Yakshanba, 05

    +20 +20

  • Dushanba, 06

    +25 +20

  • Seshanba, 07

    +28 +20

  • Chorshanba, 08

    +29 +20

  • Payshanba, 09

    +31 +20

  • Juma, 10

    +22 +20

  • Shanba, 11

    +20 +20

  • Yakshanba, 12

    +20 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

«Magic City» пулюлғич ёки «Афсунгарлар шаҳри»ми?

Дам олиш кунлари фарзандларим билан «Magic City»га бордик. Европа услубидаги бинолар, қаторасига қурилган бежирим савдо дўконлари, бир-биридан чиройли безатилган кафе-ресторанлар киши диққатини тортади. Ажиб тошлар ётқизилган йўлаклар узра ўзингни Ғарб дунёсида юргандек ҳис қиласан. Айниқса, «шаҳарча» ўртасига қурилган мусиқали фаввора кечалари ажиб манзара намоён этади.
Колумнистлар
237 12:04 | 25.04.2024 12:04

Бу ажойиботларнинг ҳаммаси яхши, гўзал. Бироқ хорижнинг қиморбозликка ўхшаш ўйинлари бизга кўчирилгани дилни хуфтон қилади.


Фаввора атрофида турли ўйинлар ташкил қилинган. 20 минг сўмдан бошланувчи ўйинларда камдан-кам одам ғолиб бўлади. Масалан, оддий темир идишга кичкина теннис коптогини туширишни олайлик. «Махсус идишча» шундай ишланганки, унга коптокни тушириш амримаҳол. Коптокни идиш томон отсангиз, у тешикчага тушмасдан, темир ҳалқаларга урилиб, ортга қайтиб кетади. Уч марталик уринишдан кейин ҳам коптокчани тушира олмаган аёл жаҳл билан сўзлайди:


– Савил, биттаси ҳам тушмади-я. Ёмонам пул юлғич экан-да, булар.


Милтиқдан ўқ отиб, нишонга теккизишда ҳам кулгили ҳолатлар учрайди. Мерган бир йигит кетма-кет ҳамма «нишонлар»ни уриб чиқди. Урилган айрим ҳайвончаларнинг йиқилиб, яна қайтадан ўз ҳолатига қайтиши ғирромликдан бошқа нарса эмас.


Бош совринга уяли телефон қўйилган ўйин олдида ҳеч ким йўқ. Чунки қоғоздан ясалган доира шаклидаги енгил жисмни кўрсатилган жойга тушириш қийинда. Ғолиб бўлишнинг иложи йўқ ўйинга қайта-қайта пул тикиш ҳам кулгили, ҳам аламли, албатта.


Яна битта ғаройиб ўйин бор экан. 20 минг сўм тўлаб, истаган қутичани илиб оласиз. Ютуққа эса, 10 минг сўм атрофидаги шоколад ёки кичкина ҳажмдаги юмшоқ ўйинчоқ совға қилинади. Ҳартугул, бунда пулнинг ярми «қайтарилади».


Ғарбнинг эзгуликка хизмат қиладиган амалларини ўзлаштириш яхши. Бироқ таваккалчиликка асосланган, пулни қуртдек шиладиган бундай ўйинлардан воз кечилса, дуруст бўларди.


Ёки «Magic City» ҳақиқий маънода «Афсунгарлар шаҳри»ми?


Умида ХУДОЙБЕРГАНОВА,
Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
5/5

1

0

0

0

0

Қолдирилган изоҳлар (1)

Haydar

13:48 | 25.04.2024

Assalomu aleykum Harna jamiyatga shu kabi e'tiborga noloyiq deb topilgan mavzular yuzaga chiqqani yaxshi Ajoyib post bo'libdi Ishlarizga omad

Mақолага баҳо беринг
5/5

1

0

0

0

0

Мавзуга оид

Колумнистлар
Колумнистлар