+33C

+33C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Эл-Нино: Ўзбекистонда ноёб иқлим ҳодисаси кузатилмоқда

Ўзгидромет прогнозларига кўра, 2026 йил Ўзбекистон иқлими илиқ ҳарорат билан бошланиб, ёз фасли давомида босқичма-босқич ҳаво ҳарорати кўтарилиши кутилмоқда. Ёзнинг энг жазирама кунларида ҳаво ҳарорати 42-44 градусгача, шимолий, жанубий ҳамда чўл ҳудудларида эса 45-47C гача кўтарилиши эҳтимоли мавжуд. Тошкент шаҳрида июн ойида кузатилган энг юқори ҳарорат 43C ни ташкил этган.
Ҳодиса
58 17:53 | 01.07.2026 17:53

Республика бўйича рекорд даражадаги энг юқори кўрсаткич эса 1914 йилнинг июн ойида Термиз шаҳрида қайд этилган бўлиб, ўша пайтда ҳаво ҳарорати 49,6C га етган.


Америка иқлим прогнозлари марказининг таъкидлашича, бу йил ер юзида Эл-Нино ҳодисасининг дастлабки белгилари кузатилди. Яъни Тинч океанида сув ҳароратининг кескин исиши билан боғлиқ бу ҳодиса глобал ҳаво ҳарорати ошишига кескин таъсир кўрсатади. Дунё бўйлаб иқлим кузатувчиларининг таъкидлашича Эл-Нино ҳодисаси инсон омили туфайли антропоген исиш оқибатида бир неча баробарга кучайиб, иқлим ўзгаришларининг тобора кенгайиб, олдиндан башорат қилиш қийин бўлган хавфли даражага етишига сабаб бўлади.


Экватор минтақасидаги Тинч океани сувларининг ҳарорати билан Марказий Осиё об-ҳавоси ўртасида боғлиқлик сезилмаслиги мумкин, бироқ бу табиий жараёнлар глобал иқлим ўзгаришларига катта таъсир кўрсатмоқда. БМТнинг Бутунжаҳон метерология ташкилоти яқин ойлар ичида Ер юзида Эл-Нино ҳодисаси кучайиши мумкинлигини айтишмоқда. Мутахассислар жорий ёз мавсумида Марказий Осиё ҳам ушбу иқлимий таъсирлар доирасига тушиб қолиши мумкинлигини қайд этишмоқда. Олимларнинг таҳлилларига кўра, Эл-Нино ҳодисаси ер юзини икки қутбга ажратиб қўяди.


Яъни бир қанча давлатлар тинимсиз ёғингарчиликлардан қийналса, бошқа давлатлар қурғоқчиликдан азият чекишади. Марказий Осиё давлатлари ва Америка Қўшма Штатларининг жанубий ҳудудлари меъёрдан бир неча баробар кўп ёғадиган ёмғирлар марказига айланади. Австралия қитъаси, Индонезия ороллари ва Жанубий Америка мамлакатлари эса аксинча, Аномал иссиқлик ва сув танқислиги билан курашишади. Бу кўрсаткичлар табиий ўзгаришларнинг давомий бўлишига ва 2027 йил ҳам ўз таъсирини кўрсатишига далолат беради.


Cамира Маткаримова тайёрлади


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ҳодиса
Ҳайратланарли
0 4271 10:00 | 04.11.2023
Ҳодиса
Ҳодиса