Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 900.00-20.16

  • EUR

    14 595.06-86.12

  • RUB

    157.32-1.29

+30C

+30C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+30c

  • Hozir

    +30 C

  • 18:00

    +29 C

  • 19:00

    +27 C

  • 20:00

    +25 C

  • 21:00

    +23 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +20 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 02-May

+30C

  • Hozir

    +30 C

  • 18:00

    +29 C

  • 19:00

    +27 C

  • 20:00

    +25 C

  • 21:00

    +23 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +20 C

  • Juma, 02

    +30 +20

  • Shanba, 03

    +32 +20

  • Yakshanba, 04

    +33 +20

  • Dushanba, 05

    +35 +20

  • Seshanba, 06

    +35 +20

  • Chorshanba, 07

    +36 +20

  • Payshanba, 08

    +37 +20

  • Juma, 09

    +27 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Кондиционердан фойдаланишда меъёрни унутманг

Албатта – жоннинг роҳати, лекин кондиционер ишлаётган хонада узлуксиз ўтиришга ўрганиб қолманг. Бугун кондиционерларнинг энг кўп тарқалган тури – “ёз-қиш” тизимида ишловчи мини-иқлим назоратчилари бўлган сплит-тизимлар ҳақида маълумотлар билан бўлишамиз.
234 14:12 | 29.04.2025 14:12

Одамзот азалдан иссиқ билан курашиб келган. Бунинг учун ертўлалар, баҳаво болохоналар қурилган. Лекин барибир қуёшнинг тафти бутун ёз чилласида ўз қудратини намоён қилаверган. Ҳамма соҳада бўлгани каби фан-техника тараққиёти ёрдамида одамзод чекланган биноларда совутиш тизимини йўлга қўя олди.


Кондиционерларнинг дастлабки шакли ва бу сўзнинг илк бор ишлатилиш тарихи узоқ 1815 йилга бориб тақалади. Шу йили француз ихтирочиси Жанн Шабаннес “турар жойлар ва бошқа биноларда ҳаво ҳароратини мўътадиллаштириш” номи остида патент олишга муваффақ бўлади. Аммо бу патент қоғозда қолиб кетади, узоқ йиллар ҳаётга татбиқ этилмайди.


Фақат 1902 йилга келибгина америкалик ихтирочи-муҳандис Уиллис Кэрриер Нью-Йоркдаги Бруклин босмахонасини совутиш учун музлаткич машинани бино ичида ишлашга мослаштиради. Энг қизиғи, бу ихтиродан мақсад ишчиларга қулай шароит яратиш бўлмай, босма сифатини яхшилашдан иборат эди.


Замонавий сплит-тизимларнинг илк шакли 1929 йилда General Electric компанияси томонидан яратилган. Ундаги совитувчи модда сифатида аммиакдан фойдаланилгани ва у жуда зарарлилиги боис асосий қурилма бинодан ташқарида жойлаштириларди. Аммо 1931 йилда бу мақсад учун фреон кашф қилинди ва ҳозирги кунга қадар бу техниканинг иш услуби ўзгармай, фақат такомиллаштирилиб келинмоқда.


1961 йилда яна бир қадам ташланди — Япониянинг Toshiba компанияси кондиционерларни икки блокка бўлди ва энг сершовқин қисми бўлган компрессор бино ташқарисига чиқарилди. Бошқа ишлаб чиқарувчилар ҳам дарҳол бу услубни ўзлаштириб олишди ва ишлаб чиқариш ҳажми кескин ошиб кетди.


Ўзбекистоннинг умумий тарихи боғланган собиқ иттифоқ маиший техникада ортда қолиш анъанасидан воз кечмаган ҳолда бу борада ҳам оддий усулни қўллади – “БК” номли тўртбурчак, бир томони уй ичида, бир томони ташқарида турувчи сершовқин кондиционерлар миллионлаб ишлаб чиқарилса-да, айтарли такомиллаштирилмади.


Ҳозирги кунда ишлаб чиқарилаётган кондиционерлар нафақат совутиш, балки қиш пайтларида иситиш, ҳавони турли чанглардан тозалаш, ионлаш каби қўшимча функцияларга ҳам эга.


Кўпчиликни бир жиҳат – бу техниканинг баҳоси қизиқтириши табиий. Ҳозирги кунда кўплаб дўконлар, бизнес марказлар, бозорлар бу маҳсулотни таклиф қиладилар, ўзимизда ишлаб чиқарувчилар ҳам талайгина. Биз уларнинг бирортасини реклама қилмаган ҳолда нархлар қайси қийматдан бошланиши ҳақида маълумот берамиз.


Хонадонлар учун энг кўп 9 ва 12 қувватли (9 ёки 12 BTU. BTU – Британия термик бирлиги), жуда кам ҳолларда 7 қувватли кондиционерлар харид қилинади. Лекин сўнгги йилларда ишлаб чиқарувчилар 7 қувватли кондиционерлар ишлаб чиқаришни деярли бутунлай тўхтатган ҳолда, 9 ўлчамли маҳсулотлар сонини ҳам анча чеклаб қўйдилар. 9 қувватли кондиционерлар стандарт 25 квадрат атрофида, 12 қувватли кондиционерлар стандарт 35 квадрат атрофидаги биноларни совутиб бера олади. Бозор ҳозирги кунда асосан 12 қувватли кондиционерлар таклиф қилмоқда. Нархларга келсак, бу маҳсулотнинг энг арзонини тахминан 4 млн сўм атрофида баҳога харид қилиш мумкин. Бренд номи, қўшимча функциялари, ўрнатиб бериш хизмати каби опциялар ҳисобига айни шу қувватдаги маҳсулот қиймати 6-7 млн сўмдан ҳам ошиб кетиши ҳеч гап эмас.


Дарвоқе, ўрнатиш хизмати ҳақида алоҳида тўхталсак. Ўзбекистон бу хизмат тури энг арзон мамлакатлардан бири ҳисобланади. Кўп давлатларда ишлаб чиқарувчининг ўзи ўз қўлланмаларига мувофиқ ўрнатиб беришни ҳам зиммасига олади. Бундай имкониятдан фойдаланилмаган ҳолларда бу хизмат баҳоси кондиционер нархининг ярмига қадар боради. Солиштириш учун, бизда бу хизмат хонадондаги жойлашув, қўшимча материалларни ҳисобга олмаганда камида 300-400 минг сўмни ташкил қилади. Бир қарашда қиммат туйилган, аслида арзон бу нархлар сабаби аксарият усталар ҳеч қандай лицензиясиз, солиқлар тўламаган ҳолда ишлашидир.


Кондиционерларнинг фойдали жиҳатларини ҳаммамиз биламиз. Энг муҳими улар жазирама кунларида бизни иссиқ тафтидан ҳимоя қилишади. Аммо уларнинг салбий томонлари, зарарли хусусиятлари ҳам бисёрки, улардан эҳтиёт бўлиш лозим:


1. Кўпчилик кондиционерларни ташқаридан ҳавони олиб, ичкаридагига алмаштириб туради, яъни мунтазам тоза ҳаво олиб киради, деб ўйлайди. Аслида ундай эмас, кондиционер хона ичидаги ҳавони олиб, совутиб, яна қайтариб киритаверади, яъни ёпиқ циклда ишлайди;


2. Кондиционер бир соатлик иши давомида камида бир литр ҳавони “исроф” қилади. Яъни мутлақ герметик хона бўлса, маълум муддатдан кейин умуман ҳаво қолмаслиги мумкин;


3. Ишлаётган кондиционер рўпарасида узоқ ва тўғридан-тўғри ўтириш ўпка, бўғимлар, мушаклар касалликларини (артрит, миозит), турли яллиғланишларни келтириб чиқариши мумкин. Бу тизимга ўрганган организм очиқ ҳаво, қуёшга чиққанда жуда заифлашиб қолади;


4. Юқорида айтилганидек, ёпиқ циклда ишлаши туфайли кондиционерлар бемор одамдаги инфекцияни бутун бино бўйлаб тарқатиб юборишлари мумкин;


5. Кондиционер ишининг асосини ташкил этувчи фреон ҳаводан оғирроқлиги туфайли чиқиб кетганда токсик хусусияти билан одамни заҳарлаб қўйиши эҳтимоли бор;


6. Кондиционер ҳар 2-3 ойда тозаланиб турилиши лозим, аммо бу қоидага деярли ҳеч ким амал қилмайди. Натижада кондиционер микроблар ўчоғига айланиб қолади. Бундан ташқари узлуксиз ишлаши оқибати ҳаво намлигини пасайтириб юборади, бу ҳам соғлик учун хавфли.


Муҳим маслаҳатлар:


– Ҳаво фильтрини тез-тез, ёз фаслида ҳар ой камида бир марта тозалаб туринг;


– Ўрнатиш жараёнида кондиционер учун алоҳида электр узатувчи линия торттиришга ҳаракат қилинг;


– Пайдо бўлган ҳар қандай шовқинга эътибор беринг, устани чақириб кўрсатинг;


– Бир йилда камида бир марта мутахассисни чақириб, барча қисмларни тўлиқ тозалатинг;


– Оптимал ҳароратни ўзингиз танлаб олинг ва ҳуда-беҳуда ўзгартираверманг. Шунингдек ёқишингиз билан дарҳол ўта паст ҳарорат режимини танламанг. Ҳар қандай маиший техника сингари кондиционер ҳам маълум иш режимига тушиб олиши лозим;


– Энг муҳими кондиционердан фойдаланишда ҳам меёрни унутманг, у ишлаётган хонада узлуксиз ўтиришга ўрганиб қолманг;


– Ток узатувчи симлар қизиганини сезишингиз билан ишлатишни тўхтатинг ва устага хабар беринг.


Аброр Зоҳидов


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид