Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 620.01-42

  • EUR

    13 522.34-71.59

  • RUB

    135.74-1.91

+13C

+13C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+13c

  • Hozir

    +13 C

  • 07:00

    +14 C

  • 08:00

    +15 C

  • 09:00

    +16 C

  • 10:00

    +17 C

  • 11:00

    +19 C

  • 12:00

    +20 C

  • 13:00

    +20 C

  • 14:00

    +20 C

  • 15:00

    +20 C

  • 16:00

    +20 C

  • 17:00

    +20 C

  • 18:00

    +19 C

  • 19:00

    +18 C

  • 20:00

    +17 C

  • 21:00

    +16 C

  • 22:00

    +15 C

  • 23:00

    +14 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Seshanba, 30-April

+13C

  • Hozir

    +13 C

  • 07:00

    +14 C

  • 08:00

    +15 C

  • 09:00

    +16 C

  • 10:00

    +17 C

  • 11:00

    +19 C

  • 12:00

    +20 C

  • 13:00

    +20 C

  • 14:00

    +20 C

  • 15:00

    +20 C

  • 16:00

    +20 C

  • 17:00

    +20 C

  • 18:00

    +19 C

  • 19:00

    +18 C

  • 20:00

    +17 C

  • 21:00

    +16 C

  • 22:00

    +15 C

  • 23:00

    +14 C

  • Seshanba, 30

    +13 +20

  • Chorshanba, 01

    +12 +20

  • Payshanba, 02

    +10 +20

  • Juma, 03

    +13 +20

  • Shanba, 04

    +17 +20

  • Yakshanba, 05

    +16 +20

  • Dushanba, 06

    +14 +20

  • Seshanba, 07

    +15 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Иқтисодий экспанция. Қайси давлатларда ўзга мамлакат валюталари ҳукмрон?

Миллий валюта – давлатнинг мустақиллиги ва иқтисодий жиҳатдан суверенлигини билдирадиган муҳим фактор. Одатда валютанинг нуфузи, ҳолати ўша давлатнинг иқтисодий кўрсаткичлари индикатори саналади. Бир ривожланган давлат валютаси ўзига нисбатан заифроқ давлатлар орасида машҳурроқ ва харидоргир бўлиши табиий ҳолат саналади.
Колумнистлар
226 18:11 | 08.04.2024 18:11

АҚШ доллари, евро, фунт-стерлинг кабилар жаҳоннинг исталган ҳудудида кучли саналса, Хитой юани, Россия рубли (асосан собиқ Иттифоқ давлатлари ҳудудида) кабилар маълум минтақа давлатлари орасида кўпроқ қўлланилади.


Лекин жаҳонда шундай давлатлар борки, уларда миллий валюта йўқ, бўлса ҳам номига (асосан доллар ёки бошқа устун валюта амалда бўлади). Буларнинг кўпчилиги собиқ мустамлакалар ёҳуд кучли инқирозни бошдан кечираётган давлатлардир.





Панама. XX асрнинг бошларида Колумбиядан ажралиб чиққандан сўнг Панама ўз пул бирлигини - балбоани яратди, аммо бу мамлакатда ягона тўлов валютасига айланмади. Гап шундаки, мустақилликка эришгач, 1903 йилда Панама ҳукумати АҚШ билан шартнома тузиб, канал устидан назоратни 10 миллион доллар ва йилига 250 минг доллар эвазига ушбу давлатга сотганди. Вашингтоннинг Панама канали устидан назорати 1999 йилгача давом этди, бироқ мамлакатнинг асосий валютаси ҳамон доллар ҳисобланади. Балбоа долларга 1:1 нисбатда боғланган. Айтганча, Панама қонунчилиги давлат органларига пул чоп этишни тақиқлайди, бу эса мамлакат фуқароларини инфляция хавфидан ҳимоя қилади.



Намибия. 1990-йилларнинг бошларида мустақилликка эришгач, Намибия ҳам ўзининг миллий валютаси — Намибия долларига эга бўлди. Мамлакатнинг иккинчи расмий пул бирлиги Жанубий Африка рэнди бўлиб, унинг қийматига Намибия доллари боғланган. Агар сиз ушбу мамлакатга бориб қолсангиз, исталган икки валютада савдо қилаверасиз. Рэнд - эркин конвертация қилинадиган валюта бўлиб, у Жанубий Африканинг миллий валютаси ва ЖАР, Намибия ва Лесотони ўз ичига олган кўп томонлама валюта келишуви мамлакатларининг умумий валютаси ҳисобланади. Намибия валютаси асосан рэндга боғлиқлиги сабабли барқарор ва мамлакат иқтисодиётининг умумий беқарорлигига қарамай, амалда инфляцияга дучор бўлмайди. Ҳозирги кунда бир АҚШ доллари 18,5 Намибия долларига (ёки ЖАР рэндига) тенг саналади.






Эквадор. 2000 йилдан бошлаб Эквадор ўз ҳудудига АҚШ долларини расмий валюта сифатида киритди. 116 йилдан бери мавжуд бўлган миллий валюта – сукре муомаласи тўхтатилди. Тегишли фармонни 2000 йил январь ойида ўша пайтда давлат раҳбари лавозимини эгаллаб турган Жамил Мауад имзолаган эди. Унинг фармонига мувофиқ, валюта курси бир доллар учун 25 минг сукре этиб белгиланди.


Долларни муомалага киритиш тўғрисидаги қарор миллий валюта курсининг пасайишига сабаб бўлган узоқ давом этган иқтисодий инқироз муносабати билан қабул қилинган. Айни дамда Эквадор Жанубий Американинг ўртача тараққий этган давлати саналади. Долларга ўтиш мамлакатни бир қадар ривожлантирди, аммо давлат ҳануз кучли иқтисод қуриш уддасидан чиқа олмади. Қизиғи, мамлакатда асосан 20 долларлик купюрагача бўлган пуллар муомалада юради, 50 ва 100 долларлик валюталарни катта дўконлар ва муассасалар олишдан бош тортиши мумкин.



Зимбавбе. 2009 йилдан бери Зимбабве жаҳон тарихида рекорд даражадаги гиперинфляция давридан сўнг ўз пул бирлигини муомаладан олиб ташлади. Мамлакат аҳолиси Зимбабве доллари ўрнига АҚШ доллари, Британия фунт- стерлинги ва қўшни давлатлар валюталаридан фойдаланишни бошлади. 2016 йилдан бошлаб мамлакат ўзининг квазивалютаси – суррогат долларларни муомалага чиқарди, у расмий равишда АҚШ долларига 1:1 нисбатда боғланган ва бозорда мамлакатда муомалада бўлган Америка доллари ва бошқа валюталарнинг етишмаслигини қоплаш учун мўлжалланган. Аммо бир неча кун аввал Зимбабве миллий долларини ZiG деб номланган янги валютага алмаштиришга қарор қилганини эълон қилди. Ушбу янги валюта чет эл валюталари, олтин ва бошқа қимматбаҳо металлар билан қўллаб-қувватланади. Мамлакат Марказий банки раҳбари барча банклар ўз балансларини Зимбабве долларидан янги ZiG валютасига конвертация қилишлари кераклигини маълум қилди.


ZiG банкнотлар ва тангалар шаклида чиқарилади. Янги валютанинг АҚШ долларига нисбатан курси бир АҚШ доллари учун 13,5 Зимбабве олтини этиб белгиланди, дея маълум қилган регулятор раҳбари.





Сингапур. Гарчи ривожланган давлат бўлсада, Сингапур ҳудудида бошқа бир давлат валютаси, яъни Бруней доллари ҳам амал қилади. Мамлакатнинг миллий валютаси эса Сингапур долларидир. 1963 йилда Сингапур Малайя федерациясига, у орқали Малайзия ва Бруней билан валюта иттифоқига кирди. 1965 йилда мамлакат ўз мустақиллигини тиклади, икки йилдан кейин пул бирлигига эга бўлди, аммо валюталарнинг параллель айланишини сақланиб қолди. Айни пайтда Сингапурда сиз бемалол Бруней долларида, Брунейда эса Сингапур долларида тўлашингиз мумкин.



Сальвадор. 2001 йилда Сальвадор ҳукумати 2003 йилгача миллий валюта бўлган колондан бутунлай воз кечиб, уни пул муомаласидан чиқаришга қарор қилди. 2001 йил январидан бошлаб АҚШ доллари асосий валюта сифатида муомалага киритилди. 2004 йилда Сальвадор колони бутунлай муомаладан олиб ташланди. Миллий валютадан воз кечилишининг асосий сабаби фуқаролик уруши ва Гондурас билан можаро, шунингдек, ташқи қарзлар ҳам сабаб бўлди. 2004 йил бошидан ҳозирги кунгача мамлакатда фақат АҚШ Федерал захира тизими томонидан чиқарилган доллар муомалада бўлиб келмоқда. Айни пайтда Сальвадор ҳукумати мамлакатдаги пул массасини назорат қила олмайди. Сальвадорда колондан фойдаланиш тўхтади, барча операциялар ва расмий нархлар долларда амалга оширилади. Хусусий дўконларда “одатдан ташқари” баъзи нархлар ҳам доллар, ҳам колонларда ўрнатилади. Колондан воз кечиш вақтида унинг курси бир АҚШ долларига 8,75 нисбатни ташкил этди.



Кук ороллари. Тинч океани бағридаги бу ороллар дунёдаги энг катта оффшор зоналардан биридир. Илгари улар Британия империясининг протекторати остида бўлган ва ўтган асрнинг бошида улар Янги Зеландияга ўтказилган. 1960 йилларда мустамлакачиликка қарши ҳаракат натижасида орол давлати ички ўзини-ўзи бошқаришга эга бўлди. Ҳозирда у Янги Зеландия билан эркин конфедерацияда саналади.
Кук оролларида сиз иккита валютада тўловларни тўлашингиз мумкин: 1:1 нисбатда эквивалент бўлган Янги Зеландия доллари ва Кук ороллари доллари. Ушбу тизим давлат учун қулай, чунки унинг курортларига асосан Янги Зеландиядан саёҳатчилар ташриф буюришади. Дарвоқе, Кук оролларидаги туризм даромадлари мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 80 фоизини ташкил қилади.


Шунингдек, Британия Виржиния ороллари, Шарқий Тимор, Маршалл ороллари, Микронезия федератив штатлари, Палау, Питкерн ороллари, Шимолий Мариана ороллари каби давлатларда АҚШ доллар расмий валюта саналади.


Таъкидлаш жоизки, 2023 йилда Аргентина президенти этиб сайланган “аргентиналик Трамп” – Хавер Миллей сайловолди дастурида миллий валюта бўлган пьесони бекор қилиш, Марказий банкни тугатиш ва тўлиқ АҚШ долларига ўтиш бўйича гапирганди. Аргентина сўнгги йилларда иқтисодий инқирозни бошдан кечирмоқда. Агар ушбу давлатнинг долларга ўтиши юз берса, Аргентина АҚШдан сўнг иккинчи энг йирик “доллар мамлакати”га айланади. Аммо мазкур жараён амалга ошиши ҳозирча катта сўроқ остида турибди.



Маълумот ўрнида: Ўзбекистон Республикасида расмий валюта сўм ҳисобланади ва расмий олди-сотди ушбу валютада амалга оширилади. Шунингдек, хорижий валюталар фақат банклардагина қонуний равишда алмаштирилади. Мамлакат Жиноят кодексининг 177-моддасига кўра, катта миқдордаги хорижий валюталарнинг ноқонуний муомаласини амалга ошириш жавобгарликка тортишга асос бўлади.


Аброр Зоҳидов


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Колумнистлар
Колумнистлар