+35C

+35C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Хитой денгизларда "Жосус тошбақалар" ва сенсорли балиқлар орқали махфий кузатув кетаётганлигини даъво қилди

Хитой Давлат хавфсизлик вазирлиги хорижий разведка тузилмалари мамлакат атрофидаги сув ҳудудларида маълумот тўплаш мақсадида махсус сенсорлар ўрнатилган денгиз ҳайвонларидан фойдаланаётганини маълум қилди. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар берган.
Ҳодиса
3252 15:58 | 13.06.2026 15:58

Вазирликнинг WeChat платформасида эълон қилинган баёнотида таъкидланишича, Хитой атрофидаги денгизларда кўзга кўринмас “махфий уруш” давом этмоқда. Иддао қилинишича, хорижий ташкилотлар замонавий кузатув воситалари ёрдамида махфий маълумотларни йиғиб, сув ости муҳитининг батафсил хариталарини шакллантирмоқда.


Расмийларга кўра, жосуслик фаолиятида “жосус тошбақалар” ва “жосус балиқлар” деб аталган йирик денгиз ҳайвонларидан ҳам фойдаланилган. Уларнинг билдиришича, Хитой сув ҳудудларида ҳаракатланаётган айрим ҳайвонларда махсус сенсорлар ўрнатилгани аниқланган.


Маълум қилинишича, мазкур қурилмалар сув ҳарорати, шўрланиш даражаси, океан оқимлари каби муҳитга оид маълумотларни реал вақт режимида йиғиб, сунъий йўлдош орқали узатиш имкониятига эга.


Бироқ вазирлик ушбу ҳайвонлар қаерда аниқлангани ёки сенсорлар қайси давлат ёки ташкилот томонидан ўрнатилгани ҳақида аниқ маълумот келтирмаган.


Шунингдек, Хитой хавфсизлик идоралари хорижий денгиз тадқиқот марказлари томонидан жойлаштирилган деб тахмин қилинаётган сузувчи буйларни ҳам аниқлаганини маълум қилди. Расмийларга кўра, бу қурилмалар метеорологик сенсорлар билан жиҳозланган бўлиб, сувости кемалари ҳаракатига оид маълумотларни кузатиш имконини берган.


Баёнотда яна тўлқин энергияси ва қуёш нурлари ҳисобига ишлайдиган автоном қурилмалар ҳақида ҳам сўз борган. Хитой томонининг фикрича, бундай технологиялар орқали ҳарбий аҳамиятга эга денгиз маълумотлари ҳамда кемалар ҳаракати ҳақидаги ахборотлар йиғилмоқда.


Хитой оммавий ахборот воситалари маълумотига кўра, мамлакат ҳукумати сув ҳудудларида жосуслик қурилмаларини аниқлаган балиқчиларни 50 мингдан 500 минг юангача мукофотлаш амалиётини жорий этган.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ҳодиса
Ҳайратланарли
0 4172 10:00 | 04.11.2023
Ҳодиса
Ҳодиса