Ёдгора Зиёмуҳамедова 74 ёшида вафот этди

07:03 | 18.09.2026
54
Ёдгора Зиёмуҳамедова 74 ёшида вафот этди
Катталаштириш

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, театр ва кино актрисаси Ёдгора Зиёмуҳамедова 74 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.

Ёдгора Зиёмуҳамедова 34 йилдан ортиқ Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театрида ишлаб, саҳнада 100 га яқин образ яратган.

Актриса “Қизил шапкача” спектаклида Қизил шапка, “Зумрад ва Қиммат”да Қиммат, “Фарзандим жигарбандим”да Санобар, “Сенинг тақдиринг”да Назира, “Яраш-яраш”да Покиза, “Бургут”да Гулнур ва “Биринчи муаллим”да Олтиной каби образларни ижро этган.

У телевидение ва кино соҳаларида ҳам фаол ижод қилган. Ёдгора Зиёмуҳамедова болалар севиб томоша қилган “Оқшом эртаклари” кўрсатувини 25 йил давомида олиб борган.

Маданият вазирлиги актрисанинг миллий санъат ривожига қўшган ҳиссаси, серқирра ижоди ва бой мероси халқ хотирасида сақланиб қолишини таъкидлади.

Вазирлик жамоаси актрисанинг вафоти муносабати билан унинг оиласи ва яқинлари, шогирдлари, ҳамкасблари ҳамда санъат аҳлига таъзия билдирди.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

415 овоз

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади