Валюта UZS
  • USD

    12 129.0137.79

  • EUR

    13 968.98124.53

  • RUB

    147.99-1.17

+14C

+14C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+14c

  • Hozir

    +14 C

  • 21:00

    +13 C

  • 22:00

    +12 C

  • 23:00

    +11 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 18-March

+14C

  • Hozir

    +14 C

  • 21:00

    +13 C

  • 22:00

    +12 C

  • 23:00

    +11 C

  • Chorshanba, 18

    +14 +20

  • Payshanba, 19

    +12 +20

  • Juma, 20

    +13 +20

  • Shanba, 21

    +14 +20

  • Yakshanba, 22

    +16 +20

  • Dushanba, 23

    +15 +20

  • Seshanba, 24

    +16 +20

  • Chorshanba, 25

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Аччиқ мағлубиятдан кейин мисли кўрилмаган тараққиёт. “Япон мўъжизаси” сири нимада?

Япония Иккинчи жаҳон урушида мағлубиятга учраган давлатлардан бири эди. Бундан ташқари АҚШ ташлаган икки атом бомбаси мамлакат бағрида улкан жароҳат бўлиб қолди. Аммо Япония тараққиёт бобида таслим бўлмади. Урушдан 15-20 йил ўтиб мамлакат дунёда шиддат билан ривожланаётган давлатлар қаторида чиқди. 1950-1973 йиллардаги улкан тараққиёт тарихга “Япон мўъжизаси” номи билан кирди. Хўш, урушда ютқазган қолоқ ва ҳарбийлашган мамлакат буни қандай уддалади?
56 23:37 | 16.03.2026 23:37

Япония иқтисодиётидаги шиддатли ўсиш деярли чорак аср давом этди, бу 1950-йилларнинг ўрталаридан 1973 йилгача бўлган даврни қамраб олди. 1973 йилда дунёда нефть инқирози рўй берди, бу япон иқтисодиётининг ҳам секинлашишига сабаб бўлди. Натижалар ҳайратланарли эди – кунчиқар юрт мамлакати дунёда АҚШдан кейин иккинчи йирик иқтисодиётга айланди (кейинчалик Хитойнинг кескин ривожланиши сабаб бу мавқеини йўқотди). Япониянинг иқтисодий мўъжизаси учун кўплаб сабаблар бор эди ва улар мамлакат учун тасодифан бир вақтга тўғри келди.


Иккинчи Жаҳон урушидан кейин Япония етти йил давомида (1945-1952) Америка истилоси остида қолди. Бу вақт ичида у ўзининг миллий ўзига хослигини кенг миқёсда қайта қуриш ва бир вақтлар ёпиқ ва изоляция қилинган мамлакатнинг уруш давридан тинчликка ўтишини бошдан кечирди. Япония иқтисодий мўъжизасининг сабабларидан бири шундаки, у ўз йўлини жуда паст кўрсаткичлар билан бошлади. Япониянинг иқтисодий мўъжизаси 1950 йилларнинг ўрталаридан 1973 йилгача тахминан йиллик 10% дан ортиқ иқтисодий ўсиш билан ажралиб турди. Бу вақт ичида Япония иқтисодий қудрати бўйича СССР, Буюк Британия, Канада, Франция ва бошқа қудратли давлатларни ортда қолдирди ва 40 йилдан ортиқ вақт давомида Қўшма Штатлардан кейин дунёда иккинчи йирик иқтисодиётга айланди.


Ривожланишнинг асосий омиллари сифатида ҳукумат ва корпорациялар ўртасидаги ўзаро ишонч кўрилади. Бу омил замонавий япон бошқарув маданиятини шакллантирди ва ушбу корпорациялар ишчилари учун умрбод иш билан таъминлашни кафолатлади. Касаба уюшмаларининг жадал ривожланиши ижобий таъсир кўрсатди.



Япония ривожланиши омиллари деганда асосан шулар кўрсатилади:


Кэйрэцунинг шаклланиши


“Кэйрэцу” атамаси ресурс етказиб берувчилар, банклар ва ишлаб чиқарувчиларнинг чамбарчас боғланган гуруҳларини англатади. Иккинчи жаҳон урушидан олдин Япония ташқи дунё билан алоқаси чекланган милитаристик мамлакат эди. Изоляция тугаганидан сўнг, у янги технологияларга кириш имкониятига эга бўлди ва уларни тезда қабул қила бошлади.


Арзон ишчи кучи


Иккинчи жаҳон урушидан кейин Япония таназзулга юз тутди ва жуда кўп одамлар ҳар қандай ишни бажаришга тайёр эдилар. Бу саноатнинг жадал ривожланишига ҳисса қўшди ва Япония иқтисодий мўъжизасининг сабабларидан бири бўлди. Америка истилоси ҳам муҳим рол ўйнади. Ажабланарлиси шундаки, бу Японияга фойда келтирди, чунки ўша пайтда амалга оширилган ислоҳотлар туфайли мамлакат иқтисодиётини тинч йўлга тезда ўтказишга ёрдам берди.


Технологик сакраш


Ҳукумат ва корпорациялар янги технологияларни ўзлари ихтиро қилиш ўрнига бошқа мамлакатлардан сотиб олдилар, чунки бу тезроқ ва самаралироқ эди. Бу ечим ҳам вақтни, ҳам пулни тежади. Ҳарбий харажатларнинг пастлиги ҳам асосий омиллардан бўлди. Иккинчи жаҳон урушидан кейин Японияга ҳарбий-саноат комплексига ЯИМнинг 1% дан кўпроғини сарфлаш тақиқланди ва тежалган пуллар бошқа мақсадларга йўналтирилди.


В чем секрет феномена экономического чуда Японии


Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари қўлланди. Бу Япония иқтисодий мўъжизасининг энг муҳим омилларидан биридир: давлат бизнес билан ҳамкорликда янги ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқди, Япониядаги бизнес ва бизнес ҳамжамияти эса норасмий алоқалар орқали давлат аппарати билан мустаҳкам боғланган.


Ташқи савдонинг ривожланиши


У экспортга йўналтирилди ва давлатнинг ўзи унинг устидан сезиларли назоратни сақлаб қолди. Сиёсий муаммоларнинг йўқлиги қулай муҳитни пайд қилди. Тарих дарсликларидан маълумки, урушдан кейин Японияда сиёсий барқарорлик даври бошланди. Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш кучли бўлди. Бу ерда яна бир омил японларнинг ўзини ўзи англаши ва бу маданиятга хос бўлган ватанпарварлик эди.


“Япония мўъжизасининг моҳияти энг юқори ҳокимият ва йирик бизнес ўртасидаги ҳайратланарли ўзаро ишончда ётади... Японияда давлат ва йирик бизнес иқтисодий стратегияни ишлаб чиқиш учун биргаликда ишладилар. Улар мамлакатнинг ривожланиш устуворликларини аниқ белгилаб беришди. Биринчи босқичда металлургия, кемасозлик ва нефть-кимё саноатини ривожлантиришга урғу берилди. Улар дунёдаги энг илғор металлургияни яратдилар, 100 миллион тонна пўлат эритдилар. Япония 200 000-300 000 тонна сиғимли танкерлар қуриб, дунёдаги етакчи кемасозлик кучига айланди. Нефтни ички миқёсда қайта ишлаш учун улар нефть-кимё саноатини ривожлантира бошладилар. Иккинчи босқичда маиший техника ва автомобиль саноатига устуворликлар берилди. Ўрнатилган стереотипни бузиш керак эди – 1960-йилларга қадар япон товарлари арзон, аммо сифати паст эди. Улар улкан куч сарфлаб харидорларни транзисторлари, телевизорлари ва кейин машиналари дунёда энг сифатлиларидан эканига ишонтиришди”, дея япон тараққиётида изоҳ берганди россиялик шарқшунос Всеволод Овчинников.


1968 йилда Япония дунёдаги иккинчи йирик иқтисодиётга айланди ва бу мавқеини 2010 йилгача, ниҳоят Хитой томонидан ортда қолдирилган пайтгача сақлаб қолди. Иқтисодий мўъжизанинг энг юқори чўққисида йиллик ялпи ички маҳсулот ўсиши 15% ни ташкил этди. Иқтисодий мўъжиза даврида японлар кемасозлик, металлургия, нефть ва газ, автомобилсозлик ва маиший техника соҳаларида мисли кўрилмаган ютуқларга эришдилар. 1970-йилларга келиб, телевизорлар, музлаткичлар, чангюткичлар ва шунга ўхшаш нарсалар ҳатто қишлоқ аҳолиси орасида ҳам одатий ҳолга айланди. Ҳозирги вақтда Япония дунёда энг юқори турмуш даражасига эга мамлакатлардан бири бўлиб қолмоқда ва умр кўриш давомийлиги бўйича энг юқори мамлакатлар қаторида туради. Мамлакат экспорти ҳажми ҳам ошди. 1952 йилдан 1973 йилгача у деярли ўн баравар ўсди. Асосий экспорт маҳсулотлари ҳам ўзгарди - илгари улар тўқимачилик ва бошқа енгил саноат маҳсулотлари эди, аммо уларнинг ўрнини асосан оғир саноат маҳсулотлари - станоклар ва маиший техникадан тортиб автомобиллар ва кемаларгача эгаллади.


Лекин улкан тараққиётнинг салбий томонлари ҳам бор эди. Шулардан бири Япония учун ҳали-ҳануз оғриқли масала бўлиб қолаётган демографик инқироз саналади. Японлар одатда узоқ ва қаттиқ меҳнат қиладилар; кўпчилик учун иш биринчи ўринда туради. Натижада, ушбу устуворлик туфайли, турмуш даражасини сезиларли даражада яхшилаган аҳолининг ўсиш суръати секинлашди ва кейин бутунлай пасая бошлади. 2023 йил охирида Япония иқтисодиёти кутилмаганда рецессияга тушиб қолди ва дунёнинг учинчи йирик иқтисодиёти унвонини Германияга бой берди.


Japan's elderly population hits record high


Бугунги кунда Японияда дунёда энг кекса ва энг тез қариб бораётган аҳоли истиқомат қилади. Аҳолининг қариши, туғилишдан ўлимнинг кўплиги ва қатъий иммиграция сиёсати туфайли аҳолининг камаймоқда, бунинг ортидан истеъмол камаймоқда. Аҳолининг тўпланган бўш пул маблағлари (иқтисодиётга инвестиция қилинмаган) кўпайиб бормоқда, аммо дефляция туфайли товарлар ва хизматлар нархлари йилдан-йилга пасайиб бормоқда, бу эса талабни янада пасайтиради ва истеъмолчиларнинг харидларини кечиктиради. Демографик муаммоларга дуч келаётган бошқа давлатлар муаммони миграция орқали ҳал этаётган бўлса, Япония бунга шошилмаяпти. Мамлакат аҳолисининг салкам 98 фоизини японлар ташкил этади ва дунёдаги энг қатъий бир миллатли давлатлардан бири бўлиб қолмоқда.


Аброр Зоҳидов


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид