36 амалдор жазоланди, 19 нафари ишдан бўшатилди
Президент Халқ қабулхонаси томонидан вазирлик, идора ва ҳокимликларда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш ҳолати танқидий ўрганилмоқда. Ўрганишлар давомида 41 та вазирлик, идора ва маҳаллий ҳокимликларда мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари жами 1070 та ҳолатда бузилгани маълум бўлди.
Таҳлилларга кўра, ҳисобот даврида мурожаатларни кўриб чиқиш муддатларини энг кўп бузган ташкилотлар қуйидагилар:
▪️Андижон вилояти ҳокимлиги — 137 та ҳолат;
▪️Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги — 107 та;
▪️Сурхондарё вилояти ҳокимлиги — 103 та;
▪️Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси — 79 та;
▪️Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси — 65 та;
▪️Тошкент шаҳар ҳокимлиги — 55 та;
▪️Қашқадарё вилояти ҳокимлиги — 45 та
▪️Оила ва хотин-қизлар қўмитаси — 45 та;
▪️Наманган вилояти ҳокимлиги — 44 та.
Ҳозирга қадар ўтказилган хизмат текширувлари натижасида 36 нафар ходим интизомий жавобгарликка тортилди, 19 нафар масъул эса эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Шунингдек, ПФ–51-сон Фармон талабларини бажармаган, мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари бузилишига йўл қўйган ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўрмаган 13 та вазирлик ва идорага оид материаллар ҳуқуқий баҳо бериш учун Бош прокуратурага тақдим этилди.




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0