Заркент – шифобахш маскан
Тошкент вилояти, Паркент туманидаги Заркент қишлоғида ажойиб санаторий бор.
Денгиз сатҳидан 800 метр баландликда жойлашган, 120 ўринли бу санаторийнинг атрофи кенг ўрмонзор билан ўралган. Мусаффо, кислородга бой ва шифобахш эфир мойлари аралашган тоғ ҳавоси нафас тизими аъзоларининг носпецифик касалликлари ва аллергик ҳолатлар учун айни муддао бўлса, тоғ этагидан оқувчи табиий маъданли минерал сув овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларини соғломлаштиришда самарали таъсир этади.
Ishonch.uz нинг Тошкент вилояти бўйича мухбири Холида Эгамбердиева ушбу масканда бўлиб, чор-атрофдаги гўзаллик ва даволаш жараёнларидан фоторепортаж тайёрлади.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0